Latest news

13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  10 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  9

"Орол" Биринчи лига-2017 мавсумни қандай ўтказди? News

"Орол" Биринчи лига-2017 мавсумни қандай ўтказди?

"Орол" клубининг 2017 йил биринчи лига мавсумидаги иштирокига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Нукуснинг "Орол" жамоаси Биринчи лиганинг ортда қолган мавсумида 34 учрашувнинг 10 тасида ғалаба қозониб, 17 тасида имкониятни бой берди ва қолган 7 тўқнашувда муроса кўчасини танлади. Тўплар нисбати 55:72. Клуб 37 очко жамғариб 18 жамоа орасида 13-ўринни эгаллади.

"Орол" Нукусда қандай ўйнади?
“Орол" Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида ўтказилган 17 ўйиннинг 9 тасида зафарқ учиб, 6 тасида имкониятни бой берди ва қолган 2 баҳсда дуранг ўйнади. Клуб урган голлари сони 42 тани, ўтказган голлари сони эса 32 тани ташкил этди. Эътиборли жиҳати бешта беллашувда нукусликлар йирик ҳисобда зафар қучишди. 23 июнь куни "Турон"да "Хотира-79" билан бўлган ўйинда жамоа 8:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Нукусликлар ўз уйларида иккита жамоага йирик ҳисобда ютқазишди. "Сурхон" ва "Цементчи" клублари Нукусдан 5:1 ҳисобидаги ғалабалар билан қайтишди.

Сафарда "Орол" қандай ўйнади?
Темур Турдиев шогирдлари сафарда кечган 17 беллашувнинг атиги биттасида ғалаба қозониб, 11 тасида имкониятни бой беришди ва қолган 5 баҳсда бир очкога эга бўлишди. Тўплар нсибати ҳам анча аянчли аҳволда 13:40. Жамоа меҳмондаги сўнги олти ўйиннинг ҳаммасида ютқазиб келди. Клуб биринчи турда “Цементчи” ўз майдонида “Орол”ни 5:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, сўнги турларда “Машъал-2” жамоаси йирик 8:0 ҳисобида магълуб этган.

“Орол”да кимлар гол урди?
Мавсум давомида жамоа томонидан урилган голлар 17 та футболчи номига ёзилди. Ринал Шилманов 8 та гол билан жамоа тўпурари бўлди. У умумий тўпурарлар рўйҳатида 27-ўриндан жой олди. Ш.Каримбоев 7 та гол билан жамоанинг иккинчи тўпурари бўлди. Ўтган мавсумда 30 та гол уриб Биринчи лига тўпурари бўлган ва Биринчи даврани Олий лига вакили “Обод”да ўтказган Наврўз Хаипов эса ўз ҳисобига олтита гол ёздириб қўйди. Жамоанинг қолган голлари қуйидаги футболчилар номига ёзидли: И.Сейтназаров (5), М.Карлибоев (5), К.Эралиев (3), Б.Янгибоев (3), Т.Турдиев (3), Д.Низанов (3), А.Сидиқов (2), А.Хаипов (2), А.Ўразбоев (1), М.Канназаров (1), Г.Давлеталиев (1), Э.Жамиев (1), О.Рўзимов (1), Р.Мусаев (1).


Қизиқарли фактлар
- “Орол” охирги 13 ўйиннинг атиги биттасида ғалаба қозониб, 9 тасида имкониятни бой берди.

- Ана шу ўйинлардан олдинги 7 та беллашувда эса нукусликлар рақибларига имкониятни бой беришмади.

- Олий лигага йўл олган “Цементчи” жамоаси “Орол” билан кечган ҳар икки ўйинда ҳам бештадан гол уришга муваффақ бўлди.

- “Орол” жамоаси эса “Хотира-79” клубига икки ўйинда умумий ҳисобда 10 та гол урди.

- “Орол” жамоаси 4 ўйинда ўз дарвозасидан 5 тадан гол ўтказиб юборган бўлса, икки беллашувда рақибларга бешта гол “совға” қилган.

- “Насаф-2”га қарши меҳмондаги ўйинда Нукусликлар 90+6 дақиқа гол ўтказиб юбориб имкониятни бой беришган эди. Шунингдек жамоа Зоминда “Зомин”га қарши баҳснинг 90+4 дақиқасида гол қўйиб юбориб очкосиз қолиб кетишган.

- Наврўз Хаипов “Ғаллаорол” (5:2) билан Нукусда кечган ўйинда “хет-трик”ка эришди. Бу жамоа футболчилари томонидан мавсумда урилган ягона “хет-трик”и эди.

- Жамоа ярим ҳимоячиси Мурас Карлибаев мавсум давомида уч марта майдондан четлатилиб, жамоадошларига “ўрнак” бўлди.

- “Орол” 3-турда “Нурафшон” билан ўйинда биринчи тайм охиригача 0:3 ҳисобида ортда борди. 52 дақиқадан бошлаб эса бир киши кам бўлиб қолди ва якунда 4:3 ҳисобида зафар қучди.

- “Орол” футболчилари 8 ўйинда рақиб дарвозасига гол ура олишмаган бўлса, жамоа посбонлари тўрт тўқнашувда дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишган.

Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика