Latest news

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  13 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  22 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Ўрган, "Ман Сити". "Ювентус"нинг трансфер бозоридаги "айёрликлари" News

Ўрган, "Ман Сити". "Ювентус"нинг трансфер бозоридаги "айёрликлари"

Турин клубининг футболчиларни сотиш ва сотиб олиш йўлидаги ўзига хос стратегик усулини таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

"Эмре Жан — жуда яхши, муҳим ва фойдали ўйинчилардан бири. У ўтган йили ажойиб мавсум ўтказишга муваффақ бўлди. Аммо ҳозирги кунда жамоамиз қўллаётган усулда ўзини кўрсата олиши учун кўникма ва маҳорати ҳали етарли эмас", — деган эди Эмре Жанни Дортмунд "Боруссия"сига бериб юборган "Ювентус"нинг спорт директори Фабио Паратичи. Ҳа, унинг сўзлари орқали "кекса синьора" узоқ йиллардан буён қўллаб келаётган стратегияни тушуниб олиш қийин эмас.

Топ-клублар ўзини трансфер бозорида қандай тутади? Дарҳақиқат, уларнинг иши жуда осондек туюлади — ҳозир ёки келажакда жамоага ёрдам бериши мумкин бўлган ўйинчилар билан шартнома имзолаш. Шу билан бирга, улар янги футболчи клуб тактикасига ҳамда жамоанинг ўйин услубига қанчалик мос келиши ҳисобга олади. Европа клубларининг аксарияти ушбу тамойил асосида иш тутади.

"Ювентус" — алоҳида мавзу. Туринликлар нафақат айни пайтда таркибда майдонга тушиб фойдаси тегадиган футболчини таркибга олиб келиш билан шуғулланишади, балки бошқа трансфер масалаларини ҳам ўз ўрнига қўйиб қўйишади: ўйинчи келажакда "кекса синьора"га ас қотиши мумкин. Бунга 2та ёрқин мисол — Леонардо Спинаццола ва Маттиа Кальдара. Улар "Аталанта"да етакчи эдилар, ўйин ҳам асосан улар орқали қуриларди. Бироқ "Ювентус" сафига ўтиш уларга ҳеч қандай юқори мартаба бермади. Аммо улар туринликларга бир қатор муҳим масалаларни ҳал этишда ёрдам бердилар.

"Аталанта"дан ижарадан қайтган Спинаццола "Ювентус" сафида А Сериянинг атиги 10та ўйинида майдонга тушди (олтитаси асосий таркибда). Бир қарашда, бундай ишларда на бир маъно бор, на бир мақсад, лекин туринликлар барчасини пухта ўйлаб қўйишган ва қандай йўл тутиш кераклигини жуда яхши билишади. 2019 йил ёзда Турин клуби "Рома" билан ёш ва иқтидорли чап қанот ҳимоячи Лука Пеллегринини сотиб олиш борасида келишувга эришди. Улар маълум миқдордаги пул ва 26 ёшли Спинаццолани қўшиб беришга рози бўлдилар. Шу сабабли, Леонардо бугунги кунда "бўрилар" сафида тажриба орттирмоқда, Лука эса бир мавсумга "Кальяри"га бериб юборилди.

Хўш, энди Кальдара ҳақида гапирадиган бўлсак... Бу ҳимоячи Италия матбуотида энг истиқболли марказий ҳимоячи деб эътироф этилган. 2017 йил январь ойида "Ювентус" Маттиа жамоасига ўтиши учун "Аталанта"га 19 миллион евро берган, аммо уни 18 ойга ижарада Бергамода қолдирган эди. "Ювентус"нинг ўша вақтдаги таркибини эсланг, ҳа, мудофаа чизиғи идеал кўринишда эди.

Очиғини айтадиган бўлсак, Кальдара қанчалик иқтидорли бўлмасин, "кекса синьора" унинг ёрдамига муҳтож эмасди. Ёш ҳимоячи "Аталанта"даги ижара муддати ўз ниҳоясига етди. Аммо ўйинчи Туринга келган заҳоти уни "айрибошлашди" ("Ювентус" ва "Милан" ўзаро ўйинчилар алмашгани ҳеч кимга сир эмас): Леонардо Бонуччи Туринга қайтди, Маттиа Кальдара эса Милан томон йўл олди.

Бундай трансферлар Турин грандининг ўзига хос "фишка"сига айланиб улгурган. Сўнгги ўн йил ичида "Ювентус"нинг шунга ўхшаш ишлари сон-саноқсиз. "Кекса синьора" иштирокида амалга оширилган трансферларни ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, учинчи ёки тўртинчисига келиб адашиб кетишингиз мумкин. Масалан, шу мавсум "Ювентус" тарбияланувчиси Рожерио 6 миллион евро эвазига "Сассуоло"га сотиб юборилди. Орадан бир неча кун ўтиб, 18 миллион еврога худди шу жамоадан туркиялик футболчи Мерих Демирал билан шартнома имзоланди. "Ювентус" ушбу ўзига хос усули туфайли фойдаси йўқ ўйинчидан қутилди ва янги футболчи учун атиги 12 млн сарфлади.

Турин клуби 2020 йилда ҳам шунга ўхшаш бир нечта битимлар имзолашга муваффақ бўлганди: "Кальяри"дан "Юве" ёшлар жамоасида ижарада тўп тепадиган Шимолий кореялик форвард Хан Кван Сонни 3,5 млнга сотиб олди. Аммо етти кундан кейин туринликлар ўша футболчини Қатарнинг "Ал Духайл" жамоасига 5 миллионга сотиб юбордилар. Қизиқ-а?!

"Ювентус" шу маромда давом этаверди. Навбат "Барселона" билан "айрибошлашга" келди: ижара ҳуқуқлари асосида Матеус Перейра Испанияга жўнатилди (2017 йил "Эмполи"дан сотиб олинган хавбек. У туринликлар сафида бирор марта ҳам майдонга тушмаган). Унинг ўрнига 19 ёшли ҳужумчи Алехандро Маркес келди, ўйинчи клубга тўлиқ ўтиши учун "кекса синьора" яна 8 миллион евро сарфлади.

Бир тарафдан, "Ювентус" раҳбарияти олдига қўйган мақсадларини англамай, клуб ишларига баҳо бериш жуда қийин. Лекин бир нарса аниқ — Туринда ҳеч нарса бежизга амалга оширилмайди. Ҳаттоки, клуб раҳбарияти "Юве"нинг ёшлар жамоасида тўп тепаётган Алехандро Маркес учун 8 миллион ҳамда яна битта футболчи қўшиб бериши "кекса синьора" қандайдир режа тузиб қўйганлигидан далолат беради. Агар ўйинчи жамоага мослаша олмаса ва ёрдами тегмаса, 1-2 йилдан кейин уни фойда эвазига сотиб юборишлари ёки фойдали ўйинчига алмаштиришлари мумкин. Худди шу каби Эмре Жан ҳам Массимилиано Аллегри даврида "Ювентус"га жуда зарур эди. Аллегри меҳнаткаш ва ғайратли ярим ҳимоячи майдон марказида Миралем Пьяничга ажойиб шерик бўлишига ишонганди. Бироқ ёзда клубга Маурицио Сарри келди ва барча нарса ўзгариб кетди. Жан минг уринишлар билан ҳам Саррининг рўйхатидан жой ололмади: рақобатда Рэмзи, Рабьо ва Бентанкурга енгилди.

Жамоада айтарли ўйин амалиётига эга бўлмаган Эмре матбуотга берган интервьюсида ўзи каби маҳоратли ўйинчи "Ювентус"дек клубнинг захира ўриндиғида ўтириб қолишини истамаслигини таъкидлаган. Лекин "кекса синьора" хўжайинлари учун бундай гаплар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Қолаверса, улар захира ўйинчиси учун 5 миллион евро сарфлаш жуда катта сумма деб ҳисоблашган. Сўнг унга таклиф келиб тушиши билан Эмре Жандан "қутилишган": сотиб олиш мажбурияти билан Дортмундга ижарага берилган.

"У ажойиб ўйинчи бўлиб қолмоқда. "Боруссия" бизга тўлаган — трансфер суммаси сўзимиз исботи бўла олади", — дейди Паратичи. Ҳа, "Ювентус" ҳақиқатдан ҳам хавбек туфайли яхшигина пул ишлаб олишга муваффақ бўлди. 2018 йилнинг ёзида Эмре Жан "Ливерпуль"дан Туринга эркин агент сифатида келганди. Лекин мутахассислар сўзларига кўра, келишув "Ювентус"га 16 миллион еврога тушган экан (ўйинчини олиб келиш учун сарфланган пул, агентларга тўланган товон пули ва ҳоказо). Бугунги кунда "Боруссия" ёзгача "кекса синьора"га таҳминан 25 млн евро тўлаб бериши лозим. Қолаверса, ўйинчи ярим йил ижарада ўйнаши учун "Юве" ҳисоб рақамига аллақачон 1 миллион ўтказиб қўйган. Ўтган мавсум Жан асосий таркиб ўйинчиси бўлиб, жамоага катта ёрдам берганди. Бундан ташқари, жамога яна 10 миллион фойда олиб келмоқда.

"Ювентус" ҳам тайёр футболчиларни таркибига қўшиб олиб, "Манчестер Сити" каби ўйнатиб юравериши ҳам мумкин эди. Лекин улар нафақат спортдаги натижа ҳақида, балки масаланинг моддий томонини ҳам унутиб қўйишмади. Ахир, ким ёки нима манчестерликларга бунчалик бўлмаса-да, шунга яқинроқ йўл тутишга имкон бермаяпти? Ваҳоланки, АПЛ вакиллари биргина трансляция ҳуқуқлари орқали қолган чемпионат вакилларидан анчагина кўп маблағ топишади.

Ҳа, ажойиб бизнес! Келгусида ҳам "Ювентус"нинг қайсидир трансфери сизга ғалати ёки сариқ чақалик фойдаси йўқдек туюлиши мумкин. Лекин аслида у бир неча миллионлар олиб келиши ҳеч гап эмас. 

Эҳтимол, бу "кекса синьора"нинг навбатдаги стратегик режасининг кичик бир қисмидир?! Шундай экан, хулоса чиқаришга шошилманг!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика