Latest news

15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  4 14:51U-20 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Корея Республикаси 0:0 (онлайн натижа)  0 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  7 14:38Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади  7 14:06«Атлетико» президенти: «ВАР яхши ҳакамликни ўлдирди»  4 13:30Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди  3 13:00Жароҳатлардан азият чеккан, мусулмон немис билан бир хонада яшаган ва буюмларини "ўғирлатадиган" ОКМКнинг япониялик легионери билан яқиндан танишамиз  0 12:42Моуринью «Галатасарой» - «Фенербаҳче» ўйинидан кейин ҳакамлар хонасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини ошкор этди  0 12:01Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  12 11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 11:17«Атлетико» Ковачични "Ман Сити"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин  1 10:55«Бавария» «Интер» юлдузи учун АПЛ клуби билан баҳслашади  1 10:53Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилди. Жамоаларда амалга ошган сўнгги трансферлар барчаси битта саҳифада  24 10:26«Барселона» Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди  15

“Оқ-тепа”нинг мақсади аниқ: олий лигага чиқиш! (фото) News

“Оқ-тепа”нинг мақсади аниқ: олий лигага чиқиш! (фото)

Бугун биринчи лига вакили “Оқ-тепа” футбол клуби янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди.
Маросим икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб “Оқ-тепа” футбол клуби президенти маслаҳатчиси Ғанишер Шоғуломов, клуб вице-президенти Улуғбек Алимов ҳамда жамоа бош мураббийи Александр Мочинов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Кейин эса клуб сафига шу йил келиб қўшилган Алишер Шоғуломов, Собир Усмонхўжаев ва Хуршид Йўлдошев билан ўзига хос суҳбат ўтказилди. Тадбир давомида бир масалага ойдинлик киритилди, яъни клуб раҳбариятида фаолият юритаётган Ғанишер Шоғуломов гапни лўнда қилиб “Оқ-тепа”нинг мақсади олий лигага чиқиш деди.

“Жамоамиз 2000 йилда ташкил топган. 2006 йилдан бери биринчи лигада иштирок этиб келяпмиз. Бу йил ўз олдимизга бирмунча жиддий вазифаларни қўйдик. Энг асосий мақсадимиз олий лигага чиқиш ҳисобланади. Ўйлайманки, шу вазифани уддалай оладиган таркибни йиға олдик. Шунингдек, жамоа бошқарувига барчангизга яхши таниш Александр Мочиновни таклиф қилдик. Мочинов билан бу вазифани уддалашимизга ишонаман”, - дейди Ғанишер Исломович.

Ўтган йил “Бунёдкор” ўринбосарлари билан ёшлар лигасида ғолиб чиққан Александр Мочинов яна “Оқ-тепа”га қайтди. “Мени бу ерда илиқ кутиб олишди, - дейди Александр Владимирович. – Хабарингиз бор, мураббийлик фаолиятимни илк бор шу клубда бошлаганман. Мана энди орадан бирмунча вақт ўтиб яна шу ерга қайтдим. Бу йил олий лигага чиқиш учун бор куч билан ҳаракат қиламиз”.

-   Александр Владимирович, “Бунёдкор”дан кетиш сиз учун қийин бўлмадими?

-   Албатта, осон бўлмади. Лекин “Оқ-тепа”дан жиддий чақирув бўлгач, обдон ўйлаб кўриб қайтишга қарор қилдим. Чунки ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган клубда ишлашни ҳар бир мураббий хоҳлайди.

-   Ҳозирги таркибдан кўнглингиз тўқми?
-   Менимча, ҳеч бир мураббий таркибдан кўнглим тўқ демаса керак. Албатта, камчиликлар бор ва йил давомида шу камчиликларни йўқотишга ҳаракат қиламиз.

Жамоа таркибига янги мавсум арафасида келиб қўшилган футболчиларнинг ҳам нияти улкан. Жумладан, Собир Усмонхўжаев бу борада шундай дейди: “Оқ-тепа”дан таклиф тушгач, кўп ўйлаб ўтирмай рози бўлдим. Чунки жамоанинг режаларидан хабарим бор эди. Қолаверса, ўзим ҳам Тошкентда тўп тепишни истадим.

Ўтган мавсумни “Гулистон”да ўтказган Алишер Шоғуломов ҳам жорий чемпионатни “Оқ-тепа”да ўтказадиган бўлди. Алишер Шоғуломов клуб раҳбариятида ишлаётган Ғанишер Шоғуломовнинг ўғли. Хўш, отаси бошқараётган клубда ўйнаш унга босим бўлмайдими?

“Дадамнинг футболга қизиқиши жуда юқори, - дейди ярим ҳимоячи. – Лекин ҳеч қачон ўғлим асосий таркибда ўйнасин деб мураббийларга гапирмаган. Ҳаммасига ўз меҳнатим билан эришиб келяпман. Майдонда номлар эмас, ўйцинчилар ҳаракат қилади. Агар ўйиним қовушмаса, мураббий шартта захирага ўтказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Бу мавсумни “Бунёдкор”да бошлашим ҳам мумкин эди, ҳатто Дубайдаги йиғинга ҳам бориб келдим. Лекин Миржалол Қосимов билан гаплашганимда кетмоқчилигимни маълум қилдим. Тўғриси, “Бунёдкор”да ўйнаб кетишга кўзим етмади. Кейин Бахтиёр Ашурматов мени “Навбаҳор”га чақирди, аммо водийга боришни ўзим истамадим. Охири ўз олдига жиддий мақсадни қўяётган “Оқ-тепа”га ўтдим”.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика