"Оқ-тепа" янги футболчиларни таништирди
01 apr 2015 14:23
News
"Оқ-тепа" янги футболчиларни таништирди
Бугун, 1 апрель куни биринчи лиганинг "Оқ-тепа" клуби янги футболчиларни таништирди.
Тадбирнинг биринчи қисмида клуб Ғанишер Шоғуломов ва бош мураббий Илдар Сакаев иштирок этишди.
“Ўтган йилги режа ҳамон ўз кучида турибди. Таркибга бир қатор футболчилар ва мураббийларни таклиф қилдик. Барча ниятларимизни амалга ошириш учун ҳозирги кунда яхшигина жамоа йиғилди. Бу жамоани олий лигага олиб чиқиш учун Илдар Сакаевга ишонамиз”, - деб гап бошлади Ғанишер Шоғуломов.
“Йиғинни 2 январдан бошладик. Бир қатор назорат учрашувларини ўтказдик. Селекция ишларини олиб бордик. Мавсумлар оралиғида яхшигина меҳнат қилдик. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш”, - дейди Илдар Сакаев.
- ЎФФ қарорига кўра битта жамоа олий лигага чиқади. Жамоани бундай вазиятда молиялаштириш қанчалик қийин бўлади?
Ғанишер Шоғуломов: - Жамоа ҳомийлари олий лигада иштирок этишимизга тайёрлар. Андижон ва Жиззах вилояти клублари молиявий томонлама қийин ҳолатда. Мана мавсум бошидан иккала жамоада футболчилар маош олишмаяпти. Биз эса хориждан яхши ҳомий топдик. Шу боис мақсадимиз олий лигада ўйнаш. Олий лигага чиқсак ҳар қандай муаммони бартараф этамиз. Стадион борасида айтадиган бўлсак Европада ҳам бир қатор клубларда стадиони йўқ. “Жар” стадионини ижарага олишга тайёрмиз. Мавсумлар оралиғида биз 6та олий лига клубларига имконият қолдирмай мағлуб этдик.
Илдар Сакаев: Олий лига талабларига кўра жамоада база бўлиши керак. Мана базамизни кўриб турибсиз. Ҳар қандай талабларни бажаришга қодирмиз. Асосий мақсадимиз олий лигага чиқиш ва турли ёшдаги терма жамоаларга янги футболчиларни етиштириб беришдан иборат.
- Жамоа сунъий майдонда ўйнайди, сафардаги баҳслар эса табиий майдонда ўтади. Бу муаммо бўлмайдими?
Ғанишер Шоғуломов: - Сунъий ва табиий майдоннинг фарқи йўқ. Ҳеч қандай. 10 йилдан буён шу майдонда ўйнаб келаяпмиз. Бу ерда жароҳат олган футболчини умуман кўрганим йўқ. Аксинча сафардаги ўйинларда ўйинчиларимиз жароҳат олиш эҳтимоли жуда ҳам юқори эди. Ундай майдонларда югуриш эмас юришнинг ўзи қийин эди. Бизда аниқ режа ва тақвим бор, қачон қайси жамоа билан ўйнашни биламиз.
- Таркибга келганлар ҳақида нима дея оласиз?
Илдар Сакаев: - Қисқа қилиб айтганда амалга оширилган селекция ишларидан тўлиқ қониқдим.
- Биринчи лиганинг ўтказилиш тизими ҳақида нима дея оласиз?
Ғанишер Шоғуломов: - Бизда негадир ўтган асрдан қолган тизимдан фойдаланиб келинмоқда. Олтин очколар эмуш...бу ўтган асрда қўлланилган тизим ҳисобланади. Ўтган йил жамоамиздан 15 ёки 16 очко олиб қўйишди. Биз пастки ўринларни эгаллаган жамоаларни ютганимиз ҳисобдан ўчириб юборилар экан...Бу нотўғри. Ўша жамоаларга қарши ўйиндаги ҳиссиётлар, ҳаракатлар ва голлар ҳисобдан чиқариб юборилар экан? Бу аҳмоқлик.
- ЎФФ президенти яқинда йиғилишлардан бирида Ўзбекистонда келишилган ўйинларга қарши кескин курашиш кераклигини айтди. Бу борада ўз фикрларингиз.
Ғанишер Шоғуломов: - Олий лигадан кўра биринчи лигада бундай ўйинлар жуда кўп. Лекин келишилган ўйинлар футболнинг илдизига болға уриш деганидир. Мана кеча кўрдинглар Япония терма жамоаси Ўзбекистонга қарши қандай ўйнади? Японларнинг деярли барча футболчиси Европада ўйнайди. Бизнинг йигитлар Европада ўйнай олмайдими? Ўйнай олади, лекин бунинг учун келишилган ўйинлардан буткул воз кечишимиз керак. Қаранг “Локомотив”нинг ОЧЛдаги ўйинига қанча томошабин келди? “Пахтакор” иштирокидаги учрашувгачи? Ўз вақтида “Пахтакор” ўйнаса 56 минг одам стадионга келарди. Стадион худди арининг инига ўхшаб турарди...
- Биринчи лигада назорат йўқолди дедингиз. Исталган жамоа, исталган футболчилар келиб ўйнаб кетишмоқда.
- Тўғри таъкидладингиз. Регламент ва спорт принципига амал қилиш керак. Бир қатор клублар бугун ташкил этилиб эртага йўқ бўлиб кетмоқда. “Оқ-тепа” клуби 5 йил иккинчи лигада ўйнаганмиз. Олтинчи йилдагина биринчи лигага чиққанмиз. Ҳозирчи? Бир йилда жамоа тузилмоқда ва ўша клуб биринчи лигада ўйнамоқда...
- “Оқ-тепа” футбол мактаби ҳақида маълумот берсангиз. Бундан ташқари бир вақтлар хориж клуби билан ҳамкорлик қилиш ҳақида хабар тарқатилганди. Бу ҳамон ўз кучидами?
- Албатта “Кардифф Сити” клуби билан ҳамкорлигимиз ҳамон амалда. Лекин уларда ҳозир молиявий муаммолар пайдо бўлди. Шу боис ҳамкорлик тўхтаб турибди.
***
Тадбирнинг иккинчи қисмида жамоага қўшилган янги футболчилар Ярослав Крушельницкий, Тимур Яфаров ва Анвар Раҳимов иштирок этишди.
Ярослав Крушельницкий: “Сабаби жамоанинг ўз олдига аниқ мақсад қўйгани учун “Оқ-тепа”ни танладим”.
Тимур Яфаров: “Олий лигага чиқишни мақсад қилиб қўйгани учун шу жамоани танлашга қарор қилдим. Жамоадаги шароитлар олий лиганинг баъзи клубларида ҳам йўқ”.
Анвар Раҳимов: “Шерикларимнинг айтганига қўшиламан. Олий лига вазифаси қўйилган клубда ўйнашни истадим. Бундан ташқари жамоа уйимга яқин бўлгани учун ҳам “Оқ-тепа”га келдим”.
- Малайзия ва Ўзбекистон чемпионатини таққослаб берсангиз?
Ярослав Крушельницкий: - Ўйин борасида бизнинг футболчилар анча кучли ҳисобланишади. Лекин ташкилий шароитлар борасида Малайзия биздан 15 йил олдинда. У ерда футболчиларга эътибор жуда юқори савияда. Малайзияда келишилган ўйинлар аниқланганидан сўнг кескин кураш олиб борилди. 2007 йилга қадар у ерда легионерлар умуман бўлмаган. Футбол федерацияси раҳбари ўзгаргач келишилган ўйинларга буткул барҳам беришган ва легионерларни таклиф қилиш бошланди.
- “Қўқон-1912” жамоаси билан олий лигага чиқдингиз. Лекин биринчи лигадаги “Оқ-тепа”га ўтдингиз. Олий лигада ўйнасангиз бўлмасмиди?
Анвар Раҳимов: - Тўғри олий лиганинг савияси юқори. Лекин Қўқон жамоасини тарк этишга маълум сабаблар бор эди. Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган футболчи жамоани тарк этган бўларди. Худо хоҳласа кейинги йил “Оқ-тепа” билан олий лигада ўйнайман.
Нарзулла Сайдуллаев
фото: Толибжон Қосимов

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments