Latest news

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  3 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  18 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Омонжон билан бир кунда туғилган садоқатли Козак 26 ёшда! News

Омонжон билан бир кунда туғилган садоқатли Козак 26 ёшда!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи, "Пахтакор" клубига садоқатли ярим ҳимоячи Владимир Козакнинг таваллуд айёми.

Ҳам ҳимояда, ҳам ярим ҳимоя чизиғида бемалол тўп тепа оладиган универсал футболчи бугун ўзининг 26 ёшини қарши олмоқда. Володянинг отаси Анатолий Козак ҳам таниқли футболчи бўлган. Ўз вақтида Жиззахнинг "Звезда", Тўрақўрғоннинг "Ёшлик", Наманганнинг "Косонсой" жамоалари сафида тўп тепган. 

Табиийки, Владимирда миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш оилавий муҳит таъсирида юзага келган. Футболнинг илк сабоқларини мураббий А.Латиббоевдан олган. Ўн олти ёшидаёқ "Пахтакор" жамоасининг асосий таркибида майдонга тушган. 2011 йилги мавсумда илк совринига эга чиққан. У "Пахтакор" билан чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритган. 2012 йилда эса Ўзбекистон чемпионига айланган. Козак чемпионлик мавсумида жами 19та ўйинда 5 та гол киритишга муваффақ бўлган. 

"Пахтакор"га садоқатли футболчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этган. Володя 2013 йили Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида терма жамоа сардори сифатида футболчиларимизни майдонга бошлаб тушган.

Ёдингизда бўлса, ўша кичик мундиалда Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги ёшларимиз чорак финалга қадар етиб бориб, дунёнинг кучли саккиз терма жамоаси сафидан жой  олишган эди. Чорак финалда Козак ва унинг дўстлари таркибида Поль Погба бўлган Франция терма жамоасига 0:4 ҳисобида ютқазган. 

"Биз учун чорак финалгача етиб келиш тарихий натижа”, деганди ўша учрашувдан сўнг жамоа сардори Владимир Козак FIFA.com сайтига берган интервьюсида.- Мағлубиятга учрашимизга қарамай, биз иштирокимиздан хурсандмиз. Ўйиндан кейин мураббий табриклаш эмас, унга шунчалик хурсандчилик тақдим этганимиз учун ёнимизга келиб миннатдорчилик билдирди. Биз буни умуман кутмагандик ва бундан ҳаммамиз таъсирландик ҳамда унга қарсак чалдик. 

Менда мусобақадан аввал узоқ муддат жароҳат бор эди. Якунда мен мусобақага 5 кунча қолганида тикландим ҳамда жамоам учун фойдали бўлиш учун бор имкониятимни ишга солдим. Илк учрашувда Янги Зеландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этганимиз ишончимизни оширганди. Агар бу турнирдан фақат битта хотирани ўзи билан олиб кетиш ва узоқ муддат ёдда сақлаш имконияти бўлса, бу ўша ғалаба бўларди. Бу энг муҳим лаҳза эди. Бу ғалаба бизга, биз ушбу турнир даражасига мос эканлигимизга ишонч берди. Ушбу ғалабадан сўнг биз нимага қодир эканлигимизни кўрдик ва Хорватияга қарши ўйинда ундан ҳам яхшироқ ўйнадик. 

Чорак финал ўйинида уч нафар асосий футболчиларимиз майдонга туша олмади. Марказий ҳимоячилар Сардор Раҳмонов ва Бобур Йўлдошевнинг дисквалификация сабаб, Жамшид Искандаровнинг жароҳат туфайли ўйинда иштирок эта олмагани йирик мағлубиятимизга сабаб бўлганди. Тўғри, Франция биздан кучли ўйнади, аммо бизнинг кучли таркибимиз ўйнаганида натижа бошқача бўлиши мумкин эди”.

16 ёшида мультфильм томоша қилган Козак

- 2009 йил 25 октябрь Қаршидаги "Назира" меҳмонхонасидамиз, - дея эслайди Нодирхўжа Юлдашев. - "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан бир кун аввал одатдагидек кун. Сафардамиз, суҳбатлашиб ўтиргани Одилни хонасига кирдим.

Аллақачон жамоа сардорига айланиб улгурган Аҳмедов хонадан чиқиб кетган, 16 ёшли Владимир Козак эса ТВда мультфильм кўриб ўтирар эди. Кулдим, Козак мультфильм кўраяпсанми? Ҳа, ака (наманганча шевада) деб кулиб қўйди. 4 кун аввал 16 ёшида асосий таркибда дебют қилган тўрақўрғонлик футболчини ҳали ёшлик тарк этмаган эди. Содда болада барчаси табиий эди.

Отаси Анатолий 80-йилларда Ўзбекистонга келиб "Косонсой" жамоаси сафида жавлон урган эди. Шу-шу Наманган вилоятида қолиб кетди, кейинчалик Тўрақўрғондан уйланди. Шунинг учун ҳам Козак ўзбек тилида равон гапирадиган иймонли фарзанд сифатида вояга етди. 12 ёшида пойтахтга келади ва Дмитрий Ким қўл остида шуғуллана бошлади. Бу "Пахтакор"нинг 1993 йилда таваллуд топган футболчиларни жамлаган олтин авлоди эди. Болалигини кўп ҳам эсламайман, ўша пайтдаёқ жамоа сардори эди.

Афсуски, ёш вундеркиндни асрай олмадик. Уни гоҳ ёшлар терма жамоасига, гоҳ олимпия, яна МТЖга ҳам чақирган пайтлари бўлди. Бу пайтда у бор йўғи 17-18 ёшда эди. "Нагрузка" кўпайиб кетди. "Пахтакор" дам берса битта терма жамоага, бири тугаса иккинчиси бошланаверди ва Козакнинг болалик йиллари ўз ёшига мос бўлмаган оғир юкламаларни олишга қолиб кетди. Иккинчи Одил Аҳмедов бўлиши кутилган футболчида 22 ёшга тўлганида орқага кетиш ҳолати кузатилди. Чунки 17-18 ёшида олган нотўғри юкламаларининг асорати унинг соғлиғига таъсир қила бошлади. Бироз юкламани оширсангиз, танасида кучли оғриқ пайдо бўла бошлади. Айнан шунинг учун у бугун хорижда эмас, Ўзбекистонда фаолият олиб бораяпти.


"Металлург" - "Пахтакор" - 1:1
21.10.2009. Олий лига 25-тур.
Бош ҳакам: Хотамов Арслон.
Голлар: 0:1 - Гейнрих Александр, 1:1 - Нагаев Иван, 90+3
"Пахтакор": Жўраев Тимур, Бердимурадов Рахматулло, Ўрунов Ғулом, Миладинович Боян, Холмуҳамедов Мурод, Маркович Дарко (Холматов Акмал, 73), Тожиев Фарҳод (Николич Милан, 40) (Холмуродов Акмал, 90), Гейнрих Александр, Аҳмедов Одил, Андреев Станислав, Козак Владимир.


2008 йил Фомин, Сергеев ва Козак ОЧЛ доирасиги учрашувда ОФК байроғини олиб чиқишаяпти

2009 йил 24 июнь. Владимир Козак 1993 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионатининг тур ўйинида "Бунёдкор"га қарши ўйинда. Мазкур ўйинни кузатиш учун "Пахтакор"нинг ўша даврдаги раҳбарлари Ботир Раҳимов ва Самвел Бабаян ҳам ташриф буюрдилар ва...


 

Ва у орадан 4 ой ўтиб "Пахтакор"нинг асосий таркибида Бекободда "Металлург"га қарши кечган ўйинни асосий таркибда, Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов, Боян Миладинович каби юлдузлар билан майдонга тушди.

Дарвоқе, сарлавҳада Омонжон билан бир кунда туғилган Владимир Козак дедик. Фикримизни очиқлаб кетамиз. Омонжон ўзимизнинг сайт ходими - Тўхтамирзаев. Фақат Омонжон Владимирдан уч ёшга кичик. Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Владимир Козакни сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз!   

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика