Latest news

14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  0 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  10 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7

Омон қолганинг рост бўлсин, Даврон! News

Омон қолганинг рост бўлсин, Даврон!

“Металлург” футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан бўладиган навбатдаги тур учрашувига Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик кўришяпти.
Халқимизда фалокат оёқ остида деб бежиз айтишмаган. Мамлакат миллий чемпионати турлари оралиғида ФИФА кунлари муносабати билан танаффус узоқ бўлганлиги боис “Металлург” футболчиларига дам одатдагидан кўпроқ – 4 кун берилганди. Ўзбекчилик, бир дақиқа ортиқча вақт бўлса уни ҳам оила фойдасига сарфласам, деган мақсадда рўзғор ташвишларига уриниб кетишимиз бор гап.

23-турни дисквалификация боис ўтказиб юборган Даврон Каримқулов ҳам фарзандларнинг қийналиб қолмаслиги учун ҳовли ишларини енгиллаштиришга киришиб кетди. Боғни тартибга келтириш, айниқса электр симлари қадар бўй чўзган арчаларни буташ, фасадни чиройли қилиш ҳаракатига тушди. Кутилмаганда баландликдан, нарвоннинг силжиб кетиши оқибатида ҳовлини ўраб турган темир панжаралар устига йиқилиб тушди. Оллоҳимнинг марҳамати, бахтли тасоддиф ҳамда шифокорларнинг саъйи ҳаракатлари туфайли буйрагини жиддий шикастлаб, кўп қон йўқотган Даврон омон қолди.

Тошкентдаги Жуковский тез ёрдам шифохонасида даволанаётган Даврон Каримқуловнинг тезроқ соғайиб кетишини Оллоҳимдан сўраймиз. Мамлакатимиз футболи ривожига, “Металлург” футбол клуби тараққиётига катта ҳисса қўшган бу табиатан камтарин, самимий инсоннинг ҳали ҳаётда қиладиган ишлари кўп. Фарзандлар тарбияси, яхши кунлар орзуси... Энг асосийси шу, меҳрибон отажонинг, ака-ука, опа-сингил, ёр-биродарлар бахтига, оила, фарзандлар бахтига омон қолганинг рост бўлсин, деймиз.

Давронни яқиндан биладиган, танийдиган дўстларимиздан ёлғиз ўтинчимиз, дуо қилинг, Даврон тезроқ шифо топсин, оёққа туриб, фарзандлари бағрига қайтсин, оиласига бош-қош бўлсин! Кўрган-кечирганлари шу бўлсин, бу ёғига хонадонини хурсандчилик тарк этмасин.

"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика