Latest news

00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  2 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  39 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1

Омадсиз серияга барҳам берамизми ёхуд Жанубий Корея термаси ҳақида News

Омадсиз серияга барҳам берамизми ёхуд Жанубий Корея термаси ҳақида

Миллий терма жамоамиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Яқиндагина Осиё Кубогида бизни мусобақадан чиқариб юборган жамоа билан беллашув биз учун фойдали бўлишига шубҳа йўқ. Чунки рақиб таркибида тобора савиясини ўстириб бораётган футболчилар етарлича топилади. Ҳар доимгидек мазкур учрашув арафасида баъзи маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Жанубий Кореяда футбол ассоциацияси 1933 йилда ташкил этилган бўлса-да, ФИФА ва ОФК аъзолигига улар анча йиллар ўтиб киришган. Ҳозирги пайтда мамлакатда футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сони бир миллиондан ортиқ. Футболчи сифатида рўйхатга олинган инсонлар сони 31127 нафарни ташкил қилади. Ассоциация томонидан расман 100 футбол клуби рўйхатдан ўтказилган. Футбол мавсуми баҳорда бошланиб, кузда ниҳоясига етади.



Кореяда университетлар ўртасидаги чемпионатларда ҳам ўта иқтидорли футболчилар тўп тепишади. Ушбу лигадан чиққан аксарият ўйинчилар кейинчалик миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилишга ҳам эришишган. Бу эса футбол соҳасида корейсларнинг ўта профессионал савияга чиққанини кўрсатиб турибди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби:
"Тэгу жангчилари"
Бош мураббийи: Ули Штилике (Германия)
Сардори: Ки Сун Юн
Энг кўп ўйнаган футболчи: Хон Мюн Бо (136)
Тўпурари: Ча Бум Кун (55)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 56
Биринчи расмий ўйини: Гонконг - 5:1 (Гонконг, 1948 йил 6 июнь)
Энг йирик ғалабаси: Непал - 16:0 (Инчон, Корея, 2003 йил 29 сентябрь)
Энг йирик мағлубияти: Швеция - 0:12 (Лондон, Англия, 1948 йил 5 август)

Жанубий Кореяда охирги йилларда футболга катта эътибор қаратилмоқда. Улар дастлаб миллий лига ҳисобланган «К» лигани ташкил қилиб, шу асосда клублар, футболчилар ва мураббийлар маҳоратини ўстиришга қаратилган дастурни ишлаб чиқишди. Ўз-ўзидан бу мамлакатда футбол ва терма жамоаларнинг ўсишига хизмат қилди. Бунда 2002 йил Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Миллионлар ўйинининг оммавийлиги кескин даражада ортиб, футболчилар янги савияга кўтарилишлари мумкинлигини бевосита ҳис қилишди. Ёшлар билан ишлашга чет элдан малакали мутахассислар чақирилди. Улар маҳаллий мураббийлар савиясини ўстиришга ёрдам беришди.



15 йиллар аввал бу ҳаракатларнинг самараси дастлаб 2002 йилги мундиалда кўзга ташланди. Кейинчалик корейс футболчиларининг Европа клубларида ўйнаши одатий ҳолга айланди. Ҳозирги пайтнинг ўзида ўнга яқин футболчилар кучли бешлик чемпионатларида тўп тепишяпти.
Терма жамоада авлодлар алмашинуви рўй бераётган бўлишига қарамай, Корея ўйини ва натижаларида пасайиш кўзга ташланмаяпти. Бу эса футбол тизими, терма жамоаларга футболчи етиштириб бериш тўғри йўлга қўйилганини исботлайди.

Охирги икки йирик мусобақада корейслар бизни доғда қолдиришди. Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ва Осиё Кубоги чорак финалидаги мағлубиятлар туфайли мундиал ва мусобақа ярим финалидан четда қолдик. Балки, ўртоқлик баҳсида ушбу жамоани мағлуб этишнинг уддасидан чиқармиз. Ҳозирча бу ишни 21 йилдан бери уддалай олмаяпмиз.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил топган йили
: 1933
ФИФА аъзоси: 1948
ОФК аъзоси: 1954
Президенти: Чо Чун Юн
Расмий сайти: www.kfa.or.kr
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 1094227
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 31127
Клублари сони: 100
Футбол расмийлари сони: 4648

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ
Расмий номи:
Дайханмингук
Пойтахти: Сеул
Ҳудуди: 99313 кв.км.
Аҳолиси: 50 млн
Валютаси: вон
Интернет домени: .kr



Бош мураббий германиялик афсонавий футболчи ва мураббий Ули Штиликедир. У футболчи фаолиятида “Боруссия” М ва “Реал” Мадридда ўзини кўрсатган. Германия ва Испанияда қаторасига 6 марта миллий чемпионатда зафар қучган. 2 бор УЕФА Кубогини ва 1980 йил терма жамоа билан Европа чемпионлигини қўлга киритган. 1982 йил жаҳон чемпионати финалида унинг термаси финалда Италияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Корея терма жамоасини ёздан буён бошқариб келмоқда.

Ульрих ШТИЛИКЕ
Туғилган санаси:
15.11.1954
Туғилган жойи: Кетш, Германия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1972–1977 “Боруссия” М 109 (12), 1977–1985 “Реал” Мадрид 215 (41), 1985–1988 “Ксамакс” 66 (0).
Германия терма жамоасида 1975–1984 йилларда 42 ўйинда 3 тўп киритган.



Бошқарган жамоалари: 1989–1991 Швейцария терма жамоаси, 1992–1994 “Ксамакс”, 1994–1995 “Манхейм”, 1996 “Альмерия”, 1998–2000 Германия терма жамоасида маслаҳатчи, 2000–2006 Germany (U19 / U20 / U21), 2006–2008 Котд Ивуар терма жамоаси, 2008 “Сьон”, 2008–2010 “Ал Араби”, 2010–2012 “Ал Саилия”, 2013–2014 “Ал Араби”, 2014 йилнинг ёзидан Жанубий Корея терма жамоасида.
Совринлари: Германия чемпиони - 1975, 1976, 1977, Германия Кубоги соҳиби – 1973, УЕФА Кубоги соҳиби – 1975, 1985, Испания чемпиони - 1978, 1979, 1980, Испания Кубоги соҳиби - 1980, 1982, Швейцария чемпиони - 1987, 1988, Европа чемпиони – 1980, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби – 1982.

Ули Штилике Ўзбекистон ва Янги Зеландияга қарши ўтадиган учрашувлар учун қуйидаги футболчиларни чақирган.

Дарвозабонлар:
Ким Жин Хён ("Серезо Осака", Япония), Ким Сеунг Гю ("Улсан Хёнде").
Ҳимоячилар: Жанг Хён Су ("Гванчжоу Бури", Хитой), Ким Чанг Су ("Кашива Рейсол", Япония), Ким Ёнг Гвон ("Гванчжоу Хонгда", Хитой), Квак Тай Хви ("Ал-Ҳилол", Саудия Арабистони), Ким Жин Су ("Хоффенхайм", Германия), Юн Сок Ёнг ("КПР", Англия), Ким Жу Ёнг ("Шанхай", Хитой), Ким Ки Хи ("Чонбук"), Ча Ду Ри ("ФК Сеул").
Ярим ҳимоячилар: Ки Сонг Ёнг ("Суонси", Англия), Ку Жа Чол, Парк Жу Хо (иккаласи "Майнц", Германия), Ким Бо Кёнг ("Уиган Атлетик", Англия), Хан Кук Ёнг ("Қатар СК", Қатар), Нам Тай Хи ("Лахвия", Қатар), Хан Кё Вон, Ли Же Сонг (иккаласи "Чонбук"), Ким Ун Сон ("Сувон").
Хужумчилар: Жи Донг Вон ("Аугсбург", Германия), Ли Жонг Хёб ("Сангжу Сангму"), Сон Хюн Мин ("Байер", Германия).

Ўйин Теджон шаҳридаги “Теджон” стадионида бўлиб ўтади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика