Latest news

08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  0 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  3 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  32 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  6 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10

Омадли харид – муваффақият омили News

Омадли харид – муваффақият омили

Давралар оралиғида элита жамоалари таркибларини ўз талаб ва эҳтиёжларига қараб кучайтиришди.

Кимлардир яхшироқ савиядаги футболчилар билан келишувга эришган бўлсалар, айримлари имкониятларига қараб иш тутишганди. Амалга оширилган трансферлар секин-аста ўзининг натижасини бера бошлади. Қуйида эътиборингизга давралар оралиғида жамоасини алмаштирган омадли футболчилар борасида сўз юритамиз.

Неманья ЙОВАНОВИЧ («Қизилқум»)

Йованович мамлакатимиз футболида ўз ўрнига эга легионерлардан бирига айланиб улгурди. Ёдингизда бўлса, у «Олмалиқ»да тўп сурганди. Биринчи даврани «Андижон»да ўтказган сербиялик ҳужумчи ҳал қилувчи босқич арафасида «Қизилқум»дан қўним топди ва айтиш жоизки, янги жамоасига тез мослашиб кета олди. Навоийликлар сафида бешта ўйин ўтказиб, шунча гол муаллифига айланди. Эътиборлиси, Неманья киритган тўплар жамоага ғалаба келтирмоқда. Ҳозирга келиб таркибдан Баҳриддин Ваҳобов, Воҳид Шодиев, Элёр Акбаров каби ҳужумчилар жой олишган бўлсада, Йованович уларнинг соясида қолиб кетмаяпти. Аксинча, мураббийлар ишончини тўлиқ оқламоқда. Хуллас, сербиялик футболчининг «Қизилқум»га ўтиши давралар оралиғидаги энг омадли трансферлардан бирига айланди.



Вадим ЧЕМИРТАН («Бухоро»)

«Бухоро» клуби ҳам таркибга легионер ҳужумчи таклиф қилди. Молдовалик Вадим Чемиртан жамоа билан шартнома имзолади. Ушбу футболчи чемпионат ўйинларига тез мослашиб, гол уришда ҳам амплуадошларига ўрнак бўлмоқда. 19-турдан ўрин олган «Қўқон-1912»га қарши баҳсда бухороликлар сафидаги дебют учрашувини ўтказган Чемиртан рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади. Шунингдек, кейинги турди «Андижон» посбонини ҳам ранжитди. Ваҳоланки, у мазкур баҳсда бир бўлим мобайнида ўйнаганди, холос. Ҳали олдинда ўйинлар бис-ёрлигини инобатга олсак, Вадимда кўплаб голлар уриш имконияти мавжуд.

Шоҳруҳ ГАДОЕВ («Бунёдкор»)

Давралар оралиғида «Бунёдкор» аъзосига айланган иқтидорли футболчи янги жамоасига тез мослашиб кетди. «Металлург»га қарши кечган Ўзбекистон кубогининг биринчи баҳсида гол уришдан ташқари, ассистентлик вазифасини ҳам аъло даражада бажарди. Гадоев аста-секин жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини мустаҳкамламоқда. Албатта, «Бунёдкор»да кескин рақобат ҳукмрон, аммо шунга қарамай, Лушан ушбу футболчига катта ишонч билдирмоқда.  Маълум муддат Баҳрайн чемпионатида тўп суриб қайтгач, Шоҳруҳнинг ўйинида пасайишлар кузатилгандек туюлганди. Бироқ «қалдирғочлар» сафидаги ўйинлари орқали аввалги спорт формасини тиклаётганлигини кўрсатмоқда.



Драган ЧЕРАН («Насаф»)

Охирги вақтларда клубларимизнинг фойдали легионерларни танлаш борасида анча ўсишга эришганлари кўзга ташланмоқда. Ваҳоланки, авваллари четдан келадиган футболчиларнинг олий лигага мослашишлари қийин кечарди. «Насаф» етакчиларидан айрилгач, таркибни имкониятларидан келиб чиққан ҳолда кучайтирди. Хусусан, легионер сифатида Драган Черанни таклиф қилди. Айтиш жоизки, бу тўғри қарорга айланди. Тажрибали ҳужумчи юксак салоҳият соҳиби эканини ҳар бир ўйинда исботламоқда. Дастлаб «Шўртан»га қарши кечган дебют учрашувида гол уришни уддалади, сўнгра 18-турда «Обод» дарвозасини ишғол қилди. 20-турда эса «Пахтакор» билан бўлган марказий ўйинда ғалаба тўпини йўллаб, қаршиликларга муҳим уч очкони тақдим этди. Рўзиқул Бердиев ҳужум чизиғини кескин кучайтирганди, бу эса ўз натижасини бера бошлади.

Собир ҲАМИДОВ («Қўқон-1912»)

«Сўғдиёна»дан кетиб, «Қўқон-1912»га бориб қўшилган Ҳамидов янги жамоадошлари билан тез тил топиша олди. Тўғри, Ҳамидов ярим ҳимоячи бўлгани важидан гол урганича йўқ. Лекин майдонда кенг кўламдаги ишларни бажараётгани эътирофга лойиқ. Хусусан, у шериклари томонидан урилган голларга ассистентлик вазифасини қойилмақом тарзда уддаламоқда. «Обод» ва «Андижон» билан бўлган учрашувларда энг фаол ўйинчилардан бирига айланди. Айниқса, «бургутлар»га қарши кечган баҳсда шерикларига икки марта самарали тўп узатиши билан ёдда қолди. Шу тариқа, жамоасининг муҳим ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бир сўз билан айтганда, қўқонликлар Собир Ҳамидовни таркибга қўшиб олиш орқали давралар оралиғидаги энг омадли трансферлардан бирига замин яратишди.

АВАЗБЕК тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика