Latest news

16:13"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев  0 15:46"Нефтчи" Сербия жамоаси билан дуранг ўйнади, Табатадзедан гол  3 15:19"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади  1 14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  3 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  26 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  4 13:39"Манчестер Сити" 135 млн фунт сарфлаганидан кейин ҳам яна бир футболчи сотиб олмоқчи  11 13:15Элдор Шомуродов жамоасига "Аякс"дан ҳимоячи келди  3 12:51МЮ "Арсенал" ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи  0 12:28ФИФА собиқ рефериси Қирғиз Республикаси футзал ассоциациясининг президентига айланди  0 12:08"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат  17 11:50Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"  3 11:22"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби  20 10:51"Эвертон" янги стадионини эълон қилди  11 10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  2

"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим" News

"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:1) Бразилия терма жамоаси сардори Диего сайтимизга интервью берди.

"Ажойиб финал бўлди. Аргентина зўр ўйин кўрсатди, буни кутгандик. Жуда қийин ўйин бўлди. Олдинга ўтишда ва ҳимояланишда яхши ҳаракат қилдик. Биз яхши ўйнашимиз шартмасди, балки ғалаба қозонишимиз керак эди. Ва биз шундай қилдик.

"Олтин тўп" соҳиби бўлганимдан хурсандман. Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга расмий ўйин ўтказмаган ҳолда ташриф буюрдим. Ҳатто чап оёғимдан фойдалана олмасдим. Шифокорлар менга эҳтиёт бўлиш кераклигини айтишди, чунки ҳали тўлиқ тузалмагандим. Шу тариқа, гуруҳ босқичини жуда эҳтиёткорлик билан ўтказдим. Плей-офф босқичида эса оёғим анча ўзига келди ва шикастланганимни унутиб қўйдим. Бразилия ўз тахтига қайтишига ёрдамим текканидан хурсандман.

Умуман олганда, ажойиб турнир гувоҳига айландик. Мундиал давомида шаклланиб бораётган янги жамоаларни кўрдик. Менимча, футзалда жамоаларнинг даражаси борган сари тенглашмоқда", деди Диего.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.

Диего эса мундиалнинг энг яхши футзалчиси деб топилди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика