Latest news

08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  11 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1

"Олмалиқ"нинг бугунги рақиби: "Карпати" (Львов, Украина) News

"Олмалиқ"нинг бугунги рақиби: "Карпати" (Львов, Украина)

Бугун "Олмалиқ" Анталияда навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

"Олмалиқ"нинг бу галги рақиби Украина премьер лигаси вакили "Карпати" бўлади. Белоруссиялик Олег Дулуб бош мураббийлик қилаётган Львов шаҳри жамоаси жорий мавсум биринчи давраси якунига кўра мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди. Бунга ФИФА томонидан клубга нисбатан ишлатилган санкция ҳам сабаб бўлган. Ҳалқаро футбол қўмитаси "Карпати" ва "Днепр"дан 6тадан очко олиб ташлаш бўйича қарор чиқарган. Кўп йиллик тарихга эга жамоа учун бу ўрин муносиб эмасдек. Украина жамоаси хорижий йиғин орқали вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Биринчи даврада жамоа сафида биргина аргентиналик легионер Густаво Бланко-Лешук бор эди. 17 ўйинда 7 гол урган форвард Донецкнинг "Шахтёр" жамоасига трансфер бўлган.

Жамоамиз билан битта меҳмонхонада истиқомат қилаётган львовликлар 18 январь куни Қаршининг "Насаф" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишди. Унда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дарвоқе, ўтган мавсум "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган Ярослав Мартинюк айнан шу жамоадан келганди.

Бугунги баҳс Тошкент вақти билан 13:00да меҳмонхонага қарашли "Топ капе" спорт мажмуасида бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика