Latest news

15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  0 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  4 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  8 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  19 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2

"Олмалиқ": Йирик ғалаба ва голлар... News

"Олмалиқ": Йирик ғалаба ва голлар...

"Олмалиқ" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини 3:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Миллий чемпионатда тўққизинчи мавсумини ўтказаётган жамоамиз, фарғоналикларни илк маротаба йирик ҳисобда таслим этди. Жамоамизнинг бунга қадар йирик ғалабалари 13тани ташкил этарди. Ортга назар ташлайдиган бўлсак, жамоамизнинг элитадаги дебют ўйинидаёқ 3:0 ҳисобида ғалаба қайд этилганди. 2008 йил "Шўртан" биринчи турда Олмалиқ шаҳрида мағлуб этилди. Шу мавсумнинг иккинчи даврасида Андижон шаҳрининг "Уздонгжу" жамоаси 5:1 ҳисобида доғда қолдирилди. 2009 йилда жамоамиз яна 3 ўйинда ўз майдонида йирик ғалаба нашидасини сурди. Дастлаб "Бухоро" билан 5:0 натижа қайд этилди. Орадан икки тур ўтиб Вадим Абрамов бош мураббийлигида бўлган "Локомотив" дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритилди. Учинчи ғалаба Жиззахнинг "Сўғдиёна" (3:0) жамоаси билан ўйинда кузатилган. 2010 йилда Олмалиқ шаҳрида "Қизилқум" 5:1 ҳисобида мағлуб этилди. 2011 йилда жамоамиз "Металлург"ни 4:1 ва "Бухоро"ни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 2012 йилда ҳам икки ўйинда "Олмалиқ" йирик ғалабага эришди. Ўз майдонида "Машъал" 4:0 ҳисобида доғда қолдирилган бўлса, сафарда "Андижон" билан 4:1 натижа қайд этилди. 2013 йилда Олмалиқ шаҳрида "Сўғдиёна" 4:1 ҳисобида мағлуб этилди. 2014 йилда йирик ғалаба кузатилмади. Ўтган мавсумда жамоамиз сафарда "Бухоро"ни 4:0 ва ўз майдонида "Динамо"ни 3:0 ҳисобида таслим этди.

Эътибор берган бўлсангиз, жамоамиз тўртинчи марта 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 3 мартадан 4:0 ва 4:1, икки марта 5:1 ва бир мартадан 5:0 ва 6:1 ҳисоблари жамоамиз тарихидан жой олган.

Ҳисоб бўйича 14-йирик ғалабамиз "Нефтчи" билан ўйиннинг 66-дақиқасида 14-рақам эгаси Дониёр Исмоилов урган голга тўғри келганлиги ҳам қизиқ ҳолат.
Шунингдек, кеча жамоамиз сафида Рўзимбой Аҳмедов ва Ярослав Мартинюк дастлабки голларини уришга эришишди. Бу икки футболчини қўшиб ҳисоблаганда шу кунгача жамоамиз сафида 63 нафар футболчи гол уришга муваффақ бўлди. Мартинюк жамоамиз учун гол урган хорижлик футболчилар ичида 15-футболчи бўлди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика