Latest news

20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  0 20:15Суперлига. "Динамо" - "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  10 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  74 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  14 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  28 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди ёхуд Станоевич ва Франжич кетди News

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди ёхуд Станоевич ва Франжич кетди

Кеча жамоа Олмалиқ шаҳрида навбатдаги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
2014 йилги чемпионатда 6-ўринни эгаллаган "Олмалиқ" қайд этган натижа аввалгисига қараганда бир поғона паст бўлди. Йилдан йилга ўз таркибини шакллантириб, юқори натижалар сари интилаётган жамоа учун бу кўрсаткич қониқарли эмас, албатта. Шу сабабли, жамоа раҳбарияти навбатдаги мавсумда таркибда бир қатор ислоҳотлар амалга оширишни режалаштирган. Бугундан Олмалиқда бошланган машғулотларда бир қатор етакчи футболчилар иштирок этишмади. Жумладан, Шакер Зуаги, Обид Жўрабоев ва Достон Абдураҳмонов "Бунёдкор"да ўтишга яқин бўлса, Дарко Станоевич ва Петар Франжич ҳам жамоа таркибини тарк этган. Яна бир қатор футболчиларнинг ҳам жамоада қолиш қолмаслиги 27 декабрга қадар давом этадиган машғулотлардан сўнг маълум бўлади.

Дастлабки кунги машғулотда қуйидаги футболчилар иштирок этишди: Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Тимур Ғаниев, Шоҳрух Эшбўтаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Сарвар Жўраев, Абдумалик Тошпўлатов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азамат Исроилов, Зоҳир Пиримов, Санжар Шоаҳмедов, Дилявер Абибуллаев, Диёр Туропов, Никита Павленко, Муҳаммад Исаев, Зафар Полвонов, Ислом Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Шариф Мирзаев, Қадамбой Нурметов.

Бироз бетоблиги сабаб Тимур Кагиров ва Аброр Каримов машғулотда иштирок этмади. Тимур Ҳакимовнинг ижара муддати якунига етганлиги боис, "Пахтакор"га қайтган.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика