Latest news

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  1 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  30 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

"Олмалиқ": Ҳожиакбаров билан шартнома тузилди, сербияликлар эртага келишади News

"Олмалиқ": Ҳожиакбаров билан шартнома тузилди, сербияликлар эртага келишади

Пойтахтда ўқув-машғулотларини олиб бораётган "Олмалиқ" таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилмоқда.
2010-2011 йиллар "Олмалиқ" таркибида тўп сурган ҳимоячи Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров янги мавсумда яна "Олмалиқ" шарафини ҳимоя этади. Шунингдек, ўтган мавсум "НБУ-Осиё" сафида ўйнаган дарвозабон Аброр Каримов ҳам машғулотларга қўшилган. Кеча Туркманистондан келиб машғулотларда қатнашган Арслонмурод Омонов жамоани тарк этди. Эртага жамоа таркибига ҳимоячи Дарко Станоевич ва унинг икки ҳамюрти Александр Алимпиевич ва Владимир Радивоевичлар қўшилиши кутилмоқда.

"Олмалиқ" 14 январь куни "Пахтакор" билан назорат ўйини ўтказгач, футболчиларга икки кунлик таътил берилади. 17 январдан машғулотлар Олмалиқда давом эттирилади. Режага кўра жамоамиз бир қатор назорат ўйинлари ўтказади. 21 январда Фарғонанинг "Нефтчи", 25 январь куни Муборакнинг "Машъал", 30 январь куни Самарқанднинг "Динамо", 3 февраль куни Бухоронинг "Бухоро" ва 7 февраль куни Бекободнинг "Металлург" жамоалари спарринг рақиб вазифасини ўташади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика