Latest news

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  1 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  3 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

"Олмалиқ": 4 нафар футболчи кетди, 3 нафар футболчи келди News

"Олмалиқ": 4 нафар футболчи кетди, 3 нафар футболчи келди

Tags :  Олмалиқ
Бугун жамоамиз иккинчи даврага тайёргарликни бошлади.

Эрталаб тиббий текширувдан ўтган футболчилар, кечки пайт машғулот ўтказишди. Жамоамиз сафини 4 нафар футболчи тарк этди. Акмал Ортиқов "Сўғдиёна" жамоасига ижара асосида иккинчи даврани ўтказадиган бўлса, яна бир посбон Темур Ғаниев ва икки ҳимоячи Адриан Кашкавал ва Сарваржон Жўраев фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришади. Молдовалик ҳимоячига миллий чемпионатимизнинг бир неча жамоаси қизиқиш билдирган. Сарваржон Жўраев эса "Шўртан" сафида пайдо бўлиши мумкин.

Жамоада юзага келган бўшлиқ Белоруссия олий лигасида иштирок этувчи "Динамо" (Брест) жамоасидан дарвозабон Валерий Фомичёв, "Бухоро" жамоасидан ҳимоячи Саидкомил Акбаров ва биринчи даврада Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида тўп сурган ҳужумчи Алишер Шоғуломовлар эвазига тўлдирилди.

Эртага "Олмалиқ" жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Туркияга йўл олишади. 10-22 июль кунлари ўтадиган машғулотлар жараёнида 3та ўртоқлик ўйини ташкиллаштирилади. Туркиядаги машғулотларда Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирув олган дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Томилин ва ҳужумчи Исломбек Исоқжонов иштирок этмайди. Жамоанинг яна тўрт вакили Никита Павленко, Жаҳонгир Абдумўминов, Диёр Туропов ва Дониёр Исмоиловлар 19 июль куни ортга қайтишади. Улар мамлакат олимпия терма жамоасининг 20-25 июлдаги йиғинида иштирок этишади.

Жамоа таркибини кучайтириш иккинчи давра бошлангунга қадар давом этиши режалаштирилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика