Latest news

14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  0 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  2 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  13 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  10 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  7 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   25 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  17 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  3

Оллоберган Каримов "Бунёдкор"даги дебюти ҳақида: "Иккинчи голга пас берганимдан сўнг ҳаяжон йўқолди" News

Оллоберган Каримов "Бунёдкор"даги дебюти ҳақида: "Иккинчи голга пас берганимдан сўнг ҳаяжон йўқолди"

Кеча "Бунёдкор" таркибида яна бир ёш футболчи дебют қилди.


2006 йилда туғилган  Оллоберган Каримов кеча асосий жамоадаги илк учрашувини ўтказди. 63-дақиқада Дмитрие Побуличнинг ўрнига майдонга тушган футболчи 70-дақиқада Фарруҳ Икромовнинг голига ассистентлик қилди. Шунингдек, яна бир вазиятда дарвозага йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот учун, футболчи Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 


"Истайманми ёки йўқ барибир ҳаяжон бўлди. Лекин Фарруҳ Икромовнинг голига пас берганимдан сўнг ўзимда ишонч анча ортди. Босим ва ҳаяжон йўқолди. Ҳаммаси жойига тушди. Ишонч билдирган барча мураббийларимга раҳмат айтиб қоламан. Уларсиз бу даражага чиқмаган бўлардим. Захирадан майдонга тушаётганимда Бошкович Побулични ва шу позициядаги "Сурхон" футболчиларини кузатишимни айтди. Майдонга тушдим ва менга берилган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилдим. 

Ўйин назоратимиз остида ўтди, дея оламан. "Сурхон" ҳам етарлича қаршилик қилди. Вазиятларимиздан фойдаланиб иккита гол урдик",- дейди Оллоберган Каримов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика