Latest news

19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:45Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  33 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  3 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик" News

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин ўтди. Жамоамиз аъзоларига раҳмат, улар борларини бериб ҳаракат қилишди. Натижада йирик ҳисобдаги ғалабага эришдик. Барчани табриклайман.

- Рақиб даражасидан келиб чиқиб бугунги ўйинда киритилган голларга қандай баҳо берасиз?

- Яхши голлар бўлди. Биринчи ўйин бўлгани сабаб футболчиларда озгина ҳаяжон бўлади. Худди шундай ўзимда ҳам бу сезилди.

- Жамоа мураббийлари ўйиндан олдин қандай кўрсатмалар беришганди?

- Мақсадимиз бундан ҳам кўпроқ уриш эди. Бунга астойдил ҳаракат қилдик.

- Кореяга қарши ўйин бугунгисидан фарқ қилиши шубҳасиз. Бунда озгина имкониятдан ҳам фойдаланиш талаб этилади...

- Ҳа, албатта. Кейинги рақибимиз Корея ва биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. 

- Корея терма жамоаси ўйинларини таҳлил қилдингларми?

- Ҳа, биз Корея терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик. Улар Япония каби тез футбол ўйнашади.

- Кейинги ўйинда услуб ўзгарадими?

- Ҳар доимгидек ўйинимизни ўйнаймиз. Ҳужумкор услуб, ҳимоявий ўйин ташкил этиш режамиз йўқ. 

- Терма жамоадаги ўйинларда босимни ҳис қилаяпсизми?

- "Мираброр Усмонов" хотира турнири бизга бу каби босимларни енгиб ўтишда фойдали бўлди. Аввалгидан кўра ҳаяжонимиз озайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика