Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Олийжаноб Халк ҳақида! News

Олийжаноб Халк ҳақида!

"Зенит"нинг бразилиялик легионери Халк кеча Алиси исмли қизчани асраб олди.

Бу ҳақида у ўз инстаграмида маълум қилди.
Эндиликда Халк ва унинг Ираннинг оиласида уч нафар фарзанд бўлди. Алисидан ташқари уларнинг Иан ва Тиаго исмли фарзандлари ҳам бор.



Халк бунгача сентябрь ойида бўлиб ўтган хайрия ўйинида ҳам иштирок этишга улгурганди. Ушбу хайрия ўйинидан мақсад - Питербургда яшовчи лейкоз касаллиги билан оғриган Артём Двуреченскихнинг даволаниши учун маблағ йиғиш эди. Бразилиялик футболчи ўз ваъдасини бажарди ва Невский кўчасида қўшиқ айтиб суратга тушди. Ана шундан сўнг унинг даволаниши учун етарли маблағ тўпланганди.


Бундай акциялар Халкнинг таътил вақтидаги асосий режаларидан бири ҳисобланади.





Декабрдаги хайрия ўйини

2015 йилнинг 26 декабрида Халк аралаш қоидали жангчи Антонио Сильва билан Бразилиянинг Кампина - Гранди номли шаҳарчасида хайрия ўйини ташкил қилган.
Ушбу ўйинни томоша қилишни истовчилар ўзлари билан 2 кг егулик олиб келишлари керак бўлган. Ушбу егуликлар очларга ёрдам сифатида берилган.



"Ice Bucket Challenge" номли акцияда иштирок этган.

Ёдингизда бўлса, 2014 йилнинг ёзида бутун дунё бўйлаб "Ice Bucket Challenge" номли акция ташкил қилинганди. Ушбу акциянинг шарти устидан муздек сув қуйиш бўлган.


sports.ru сайти асосида тайёрланди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика