Latest news

17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  6 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1

Олий лига. "Қўқон-1912" 10 ўйинлик ғалабасиз сериясига "Шўртан" билан ўйинда чек қўйди News

Олий лига. "Қўқон-1912" 10 ўйинлик ғалабасиз сериясига "Шўртан" билан ўйинда чек қўйди

Бугун олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Шўртан" ўйини бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 2-дақиқасида Носир Отақўзиев бурчакдан оширилган тўпни айёрлик билан дарвозага тўғирлаб қўйди – 1:0. Ўйиннинг 16-дақиқасида Ориф Мамажонов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб ҳисобни оширди – 2:0.

Биринчи бўлим охирида Баҳодир Акрамов меҳмонлар дарвозасига учинчи голни урди - 3:0. Баҳснинг 50-дақиқасида Носир Отақўзиев дублга эришди - 4:0.

71-дақиқада Асрор Алиқулов, орадан икки дақиқа ўтгач Зафар Полвонов тўп киритди - 4:2. Шундай қилиб "Қўқон-1912" 10та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди.


«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Шўртан» (Ғузор) 4:2
26 июнь 2016. Қўқон. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Голлар: Носир Отақўзиев 2, - 1:0. Ориф Мамажонов 16, - 2:0. Баҳодир Акрамов 43, - 3:0. Носир Отақўзиев 50, - 4:0. Асрор Алиқулов 71, - 4:1. Зафар Полвонов 73, - 4:2.

"Қўқон-1912": 16.Андрей Бакланов, 4. Миржалол Қурбонов (11. Наврўз Алимов, 70), 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров, 9. Носир Отақўзиев (24. Илья Илиьн, 53), 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Азиз Тўхтабоев (23. Фурқат Ҳасанбоев, 60), 20. Достон Турсунов, 22. Ориф Мамажонов, 26. Ойбек Рустамов.
Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 8. Нодир Қўзибоев, 19. Сардор Қаҳҳоров, Абдуллох Олимов.

“Шўртан”: 1. Элдор Тожибоев, 3. Ҳасанбой Эргашев (25. Асрор Алиқулов, 55), 4. Жамол Отақулов, 5. Ботир Қораев, 6. Аббос Омонов, 8. Суннаттула Мамадалиев, 9. Игорь Таран, 11. Зафар Полвонов, 14. Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19. Маъруф Муродов (17. Ғулом Раҳмонов, 78).
Захира: 12. Фаррух Турдалиев, 7. Олим Каримов, 10. Кенжа Тўраев, 15. Холмурод Холмуродов, 21. Сардор Расулов.

Огоҳлантиришлар: Жамол Отақулов 17, Аббос Омонов 88.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика