Latest news

19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  5 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Олий лига. Бугун "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ва бошқа ўйинлар бўлади News

Олий лига. Бугун "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ва бошқа ўйинлар бўлади

Бугун олий лиганинг 1-туридан ўрин олган яна бешта ўйин бўлиб ўтади.

Кунинг илк учрашуви Қўқонда бошланади. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф"ни қабул қилади. Мезбонлар таркибни анча кучайтириб олишган, "аждарлар" таркиби эса бир неча йиллардан буён бир маъромда яхши ўйнаб келмоқда. Демак, қизиқарли баҳс гувоҳи бўлишимиз аниқ.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мавсумни Ғузорда "Шўртан"га қарши учрашув билан бошлайди. Иккала жамоа ҳам янги мавсумда ўз олдига катта мақсадлар қўймоқда. Водийдаги яна бир баҳс Намаганда ўтади. Ўз таркибини бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдириб олган Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Навбаҳор" Тошкентнинг "Обод" клубини қабул қилади.

Ўтган йил мавсумни кучли тўртликда якунланган "Бухоро" 13-ўринни олган "Олмалиқ" билан беллашади. Қизиғи иккала жамоада ҳам янги мураббийлар штаби иш бошлаган ва таркиб ҳам анчагина ўзгариб кетган.

Ниҳоят дастлабки турни Тошкентдаги "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви якунлаб беради. ОЧЛда иши юришмаётган "қалдирғочлар" мухлислар олдидаги айбини олий лигада ювишга ҳаракат қилиши аниқ. Даврон Файзиев бошчилигидаги "Сўғдиёна" эса ҳар йили етакчиларини йўқотса ҳам янги футболчилар билан бир текисда ўйин кўрсатиши билан ном қозона олган.

Учрашувларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.


Олий лига. 1-тур

4 марта (шанба)
15:30 - Қўқон-1912 - Насаф
16:00 - Шўртан - Нефтчи
16:00 - Навбаҳор - Обод
16:30 - Бухоро – Олмалиқ
18:00 - Бунёдкор - Сўғдиёна

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика