Latest news

09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  0 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  1 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  2 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  9 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  86 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6

Олий лига. 6-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 6-тур рамзий терма жамоаси

14-16 апрель кунлари олий лигада 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра сайтимиз ходимлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Бу турни Бекободда ўтказган "Навбаҳор" клуби ортга дуранг билан қайта олди. Илҳом Мўминжонов шогирдлари орасида дарвозабон Асилбек Омонов бошқалардан ажралиб тура олди. У ўз дарвозасига йўлланган зарбаларни қайтариб жамоасининг дурангга эришишида катта хисса қўшди.



Ўтган тур "Насаф"ни мағлуб этган "Олмалиқ" бу сафар Тошкентда "Обод" меҳмони бўлди. Зерикарли ўтган баҳсда биттагина гол барчасини ҳал қилди. Бу голнинг қадри Виктор Кумиков шогирдлари учун жуда катта эди. Шу боис Владислав Касиминин рамзий термага киритишга қарор қилдик.



"Қўқон-1912" Муборакда "Машъал" меҳмони бўлди. Бу учрашувда меҳмонлар ҳимоячиси Акмал Холмуродов ишончли ўйнади, бундан ташқари ўз номини таблога ёздириб қўя олди.



Мавсумни омадсиз тарзда бошлаган "Бунёдкор" ниҳоят бу турда ғалаба қозона олди. "Қалдирғочлар" Фарғонадан 3 очко билан қайтишди. Бунда жамоа ўнг қанот ҳимоячиси Дилшодбек Аҳмадалиевнинг хиссаси катта бўлди. Ҳимоячи ўз вазифасини яхши бажаришдан ташқари ҳужумчиларга ёрдам бериб муҳим голни уришга эришди.



"Динамо" икки мағлубиятдан сўнг яна ғалабага эриша олди. Жамоа ўз майдонида "Бухоро"дан устун келди. Қанот ярим ҳимоячиси Ориф Мамажонов шу куни майдонда жуда фаол ўйнади. У ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишдан ташқари Жавоҳир Қаҳрамоновга голли пас оширди.



"Бунёдкор" таркибида жуда ҳам фаол ўйнаган яна бир футболчи бу Достонбек Ҳамдамов бўлди. Унинг бир нечта зарбалари хавфли чиқди, бир марта у дарвоза устунини нишонга олди. Барибир жарима тўпидан гол ура олган Ҳамдамов рамзий термага киритилди.



"Сўғдиёна" Навоийда ўзи учун ғалабага тенг бўлган дуранг қайд этди. Жарима тўпидан чиройли гол урган Санжар Рашидов мавсумда иккинчи бор рамзий термага киритилди. Рашидовнинг голи якунда Жиззах клубига сафардаги муҳим 1 очко келтиргани ойдинлашди.



"Шўртан" ўз майдонида грандларни "адабини" беришда давом этади. Ғузор клуби ўтган тур "Локомотив"ни мағлуб этганди. Бу сафар жамоа "Пахтакор"ни тор-мор этди. Ярим ҳимоячи Маъруфхон Муродов "шерлар"га қарши жуда яхши ўйнади ва голли пас оширишга эришди.



"Машъал" бу турни ўз уйида "Қўқон-1912"га қарши ўтказди. Мезбонлар баҳс давомида рақибга ютқазиб туриб сўнгги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолишди. Шу куни рақибга тинчлик бермаган Ҳумоюн Муртазоев барибир ўз ниятига етди ва гол ура олди.



"Локомотив" турнинг марказий ўйинида "Насаф"ни мағлуб эта олди. Шу куни "темирйўлчилар" сафида ҳужумчи Марат Бикмаев жуда фаол ҳамда фойдали ўйнай олди. Ҳужумчи иккала таймда биттадан гол уриб "Локомотив"нинг ғалабасига катта хисса қўшди ва иккинчи бор рамзий терма жамоадан ўрин олди.



"Шўртан"нинг "Пахтакор" устидан қозонган йирик ғалабасида асосий ишни ҳужумчи Игорь Таран бажарди. Тажрибали футболчи "шерлар" дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлди.



Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 6-тури рамзий терма жамоаси

Дарвозабон
Асилбек Омонов "Навбаҳор"  (Рамзий терма жамоада 2-марта)

Ҳимоячилар
Владислав Касминин "Олмалиқ"  (2)
Акмал Холмуродов "Қўқон-1912"
Дилшодбек Аҳмадалиев "Бунёдкор"

Ярим ҳимоячилар
Ориф Мамажонов "Динамо"
Достонбек Ҳамдамов "Бунёдкор" (2)
Санжар Рашидов "Сўғдиёна"  (2)
Маъруфхон Муродов "Шўртан"

Ҳужумчилар
Ҳумоюн Муртазоев "Машъал" (2)
Марат Бикмаев "Локомотив" (2)
Игорь Таран "Шўртан"



Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика