Latest news

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хёйсен эса...  0 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  7 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  2 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

Олий лига-2015. "Олмалиқ"да 6та қизил, энг тартибли жамоа "Шўртан" News

Олий лига-2015. "Олмалиқ"да 6та қизил, энг тартибли жамоа "Шўртан"

2015 йилги олий лигада ҳакамлар футболчиларга 1005та сариқ ва 53та қизил карточка кўрсатишди.

Энг кўп сариқ карточкани "Навбаҳор" футболчилари олишди. Наманган клуби аъзоларига жами 82та сариқ карточка кўрсатилди.

Кейинги ўринларни "Андижон" (75та сариқ) ва "Олмалиқ" (74та сариқ) жамоалари банд этишди.

Энг кам сариқ карточкани эса "Пахтакор" ва "Локомотив" клуби футболчилари олишди. Олтин ва кумуш медаль соҳиблари бир хил 47 мартадан огоҳлантирилишди.

Қизил карточкалар борасида гап кетганида "Олмалиқ" бу борада "чемпион" бўлди. 2014 йил биронта қизил карточка олмай "Фейр Плей" совринини қўлга киритган жамоа аъзолари бу йил 6 марта қизил карточка олишди.



"Қизилқум", "Металлург" ва "Шўртан" футболчилари эса энг кам, бир мартадан қизил карточка олишди.

Бу йилги "Фейр Плей" соврини 54та сариқ ва 1та қизил картчока олган "Шўртан" жамоасига топширилиши кутилмоқда.

3та қизил карточка олган Евгений Гоголь

Алоҳида футболчиларга тўхталадиган бўлсак "Олмалиқ" сардори Евгений Гоголь мавсум давомида 3та қизил карточка олди. Иккитадан қизил карточка олган футболчилар: Баҳром Абдураҳимов ("Насаф"), Санжар Асқаралиев ("Андижон"), Акмал Холмуродов ("Динамо"), Бобуржон Акбаров ("Навбаҳор"), Сирож Ҳамроев ("Машъал"), Воҳид Шодиев ("Бунёдкор") ва Мансур Саидов ("Машъал").

Сариқ карточка олиш бўйича рекордчилар Иброҳим Отахонов ("Андижон"), Улуғбек Бақеов ("Навбаҳор") ва Микита Букаткин ("Машъал") 11 мартадан огоҳлантирилишди. 

Воҳид Шодиев 2 марта қизил карточка олди


Клуб Сариқ           
Қизил            
"Олмалиқ" 74 6
"Навбаҳор" 82 5
"Нефтчи" 65 5
"Динамо" 59 5
"Андижон" 75 4
"Бухоро" 67 4
"Қўқон-1912"            
62 4
"Бунёдкор" 60 4
"Машъал" 69 3
"Насаф" 54 3
"Пахтакор" 47 3
"Сўғдиёна" 62 2
"Локомотив" 47 2
"Қизилқум" 67 1
"Металлург" 61 1
"Шўртан" 54 1

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика