Latest news

21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  0 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  14

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра сайтимиз вакиллари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Дарвозага "Машъал" клуби посбони Жавоҳир Илёсовни қўйишга қарор қилдик. Қашқадарё дербисида Илёсов ўзини яхши томонлама кўрсатди. "Насаф" футболчиларининг бир қатор зарбаларини қайтарган Жавоҳир рамзий термадан ўрин олди. Унинг ўтказган ягона голини эса ҳеч қайси дарвозабон қайтара олмас эди.



"Қўқон-1912" ҳимоячиси Дарко Гожкович "Локомотив" билан ўйинда жамоаси учун муҳим голни уриш билан бирга рақиб вакилларига қарши жуда яхши ўйнади.



"Сўғдиёна" ўз майдонида "Шўртан"ни мағлуб эта олди. Ушбу учрашувда жиззахликлар ҳимоячиси Сардор Қулматов ўзини яхши томонлама кўрсата олди.

"Нефтчи" Навоийда "Қизилқум" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳимояда жуда фаол ҳаракат қилди ва рамзий термадан ўрин олди. 

"Қизилқум" вакили Файзулла Қамбаров ҳам рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Қамбаров ҳимоячи бўлишига қарамай гол уришга муваффақ бўлди. 



"Обод" ўз мухлислари қаршисида олий лигага қайтган "Динамо"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Тошкентликлар сардори Дониёр Ҳасанов учрашувда чиройли гол урди ва баҳс давомида жамоаси ўйинини бошқарди.

"Насаф" ярим ҳимоячиси Ислом Рашидхонов "Машъал" билан ўйин тақдирини ҳал қилган голни урди. Ёш футболчи ўз устида ишлашда давом этса кейинги турларда ҳам рамзий термадан ўрин олаверади.



"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов Тошкент дербисида ҳисобни очди. Бундан ташқари қанотда рақибни бир неча марта алдаб ўтишга эришди ва жамоаси ҳужумини бошлади.

"Локомотив" вакили Жалолиддин Машарипов Қўқондаги баҳсда фаол ва чаққон ҳаракатлари билан ажралиб турди. У жамоаси ҳужумларини ташкил қилишда бошқалардан устунлик қилди.

"Олмалиқ" Тошкент вилояти дербисида "Металлург"ни мағлуб этишга эришди. Виктор Кумиков бошчилигидаги жамоада Шохназар Норбеков навбатдаги ўйинда ҳам ҳужумдаги тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турди. Айнан Норбековнинг ҳаркатларидан сўнг пенальти белгиланди.



Неманья Йованович "Навбаҳор"нинг сафардан 1 очко билан қайтишига катта хисса қўшди. Ҳужумчи бурчак тўпидан сўнг иккита гол урди.

Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов ("Машъал") (3-марта рамзий терма жамоада)

Ҳимоячилар
Дарко Гожкович ("Қўқон-1912")
Сардор Қулматов ("Сўғдиёна")
Файзулла Қамбаров ("Қизилқум") (2)
Ҳамза Каримов ("Нефтчи")

Ярим ҳимоячилар
Дониёр Ҳасанов ("Обод")
Ислом Рашидхонов ("Насаф")
Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор")
Жалолиддин Машарипов ("Локомотив") (3)

Ҳужумчилар
Шохназар Норбеков ("Олмалиқ")
Неманья Йованович ("Навбаҳор") (2)


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика