Latest news

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  10 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  2 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Оливер Шаркич: "Ўйин якунидаги агрессив ҳолатни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши бўлди" News

Оливер Шаркич: "Ўйин якунидаги агрессив ҳолатни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши бўлди"

Суперлиганинг 4-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"дан кичик ҳисобда устун келди.

Учрашувда 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Оливер Шаркич бурилиш ясади. Айнан унинг ажойиб пасидан сўнг Драган Черан ғалаба голини уришга эришди. Жорий мавсум олдидан таркибга янги келиб қўшилган Шаркич секин-аста жамоа ўйинига кўникмоқда. Буни унинг ўзи ҳам тасдиқлаган ҳолда ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Ўйин ҳақида...

- Беллашув илк дақиқалардан жуда тажовузкор кўриниш олди. Биринчи бўлимда гол юзага келишида бироз сабр қилишимизга тўғри келди. Аммо иккинчи бўлимда жисмоний тарафдан кучли эканлигимизни кўрсатдик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Худога шукур жуда ҳам кучли рақиб устидан ғалаба қозондик.  Драганнинг голига ассистентлик қилганимда хурсандман. Бу менинг мавсумдаги биринчи фойдали ҳаракатим бўлди.

- Жамоага кўникиш жараёни қандай кетмоқда?

- Ҳали ҳам давом этмоқда. Ушбу жараён яна озроқ вақт давом этиши мумкин. Чунки ўйин услуби бошқача экан.  Англияда футбол тез, Ўзбекистонда эса агрессив. Аммо мен кўникиб кетиш учун боримни бермоқдаман. 

- Англия, Испания ва Португалия чемпионатларида тўп тепгансиз. Ўзбекистон қандай таассурот уйғотди? 

- Ҳаётимда биринчи маротаба Ўрта Осиёда бўлишим. Бундан олдин фақат Қатарга борган эдим. Икки мамлакатни бир хил дея олмайман. Аммо менга юртингиз жудаям ёқди. Маҳаллий одамлар меҳнаткаш ва ростгўй экан. Тошкентда истиқомат қилиб ҳаётдан баҳра олмоқдаман. 

- Бу ерга келишингиздан олдин нималарни кутган эдингиз?

- Ўзбекистонга келишимдан олдин, катта клуб ва чемпион жамоада ўйнашимни билган эдим. Чемпионат ва ОЧЛда ўзимни кўрсатиб нималарга қодирлигимни исботлашга ҳаракат қиламан. "Пахтакор"дан таклиф олганимда оилам ва дўстларим билан маслаҳатлашиб розилик билдирдим. ОЧЛда тез ва сифатли футболни кутяпман. Ҳамма билади ушбу турнирда яхши ўйинчилар ва жамоалар ўйнашади. Албатта қийин бўлади. Бироқ биз Ўзбекистон чемпионимиз ва ишонаманки, гуруҳдан чиқа оламиз.

- "Навбаҳор" билан ўйиндаги стадиондаги муҳит ҳақидаги фикрингиз?

- Ажойиб, мухлисларимиз ўзгача қушиқлар билан бизни қуллаб-қувватлашди. Буни эшитиш жуда ёқимли. Ўйиндан кейинги "агрессивликни" айтмаса ҳаммаси аъло даражада кечди. Футбол ҳиссиётлар қайнайдиган спорт тури.

- Оливер сизнинг қаердан эканлигингиз қизиқ? Биз Черногория, деб эшитдик. Айрим манбалар Бельгия, Англияни кўрсатмоқда...

- Бельгия мамлакатида 2007-2017 йиллар давомида яшаганман. Сўнгги 3 йилни Англияда ўтказдим. Менинг юртим -  Черногория. Отам черногориялик. Мазкур мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида тўп тепганман.

Учқун Азимов суҳбатлашди




Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика