Latest news

23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  36 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  12 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  17 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  31

Олис масофадан дарвозани ишғол этиб, тур голига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи, дарвозани "қуруқ" сақлаб, жамоаси ғалабага эришишига кўмаклашган посбон — Суперлигада 25-тур лауреатлари News

Олис масофадан дарвозани ишғол этиб, тур голига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи, дарвозани "қуруқ" сақлаб, жамоаси ғалабага эришишига кўмаклашган посбон — Суперлигада 25-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Бунёдкор" аъзоси Сарвар Каримов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

"Қалдирғочлар" дарвозабони ортда қолган турда ўзини ҳар тарафлама кўрсатиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, унинг жамоаси "Металлург"ни 1:0 ҳисобида енгишга эришди.



"Олимпик" иқтидорли ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов "Championat.asia" талқинида 25-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

"Олимпик" вакили "Навбаҳор"га қарши беллашувда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва чиройли гол уриб, жамоаси ғалаба қозонишида катта ҳисса қўшди.



"Олимпик" хавбеки Шерзод Эсановнинг 86-дақиқада "Навбаҳор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 25-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Чап қанотда тўп тепган ярим ҳимоячи наманганликлар билан учрашувда тиним билмади ва ўйин якунига оз қолганида олис масофадан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни оширди. 



"Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе "Championat.asia" талқинига кўра 25-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

"Олимпик" ушбу турда совринли ўрин учун курашаётган "Навбаҳор"ни меҳмон қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Олимпиячилар устози Кападзе таркибда бир қанча муаммолар борлигига қарамай, ротацияга қўл урилган таркибни майдонга туширди ва унинг танлови ўзини оқлаб, жамоа ғалаба қозонишга эришди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика