Latest news

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  16 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4

Олимпиада-2020: футбол мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди News

Олимпиада-2020: футбол мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020нинг футбол мусобақасига қуръа ташланди.

Бугун, 21 апрелда 16 жамоани 4 гуруҳга бўлувчи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси 1/4 финалга чиқади. Олимпиадада футбол мусобақаси муддати - 21 июлдан 7 августгача. Ҳар бир терма жамоа 18 ўйинчини, қўшимча тарзда 4 захира ўйинчисини (жароҳат, касаллик ёки форс-мажор ҳолатларида) қайдномадан ўтказиши мумкин. Улар орасида уч нафар 24 ёшдан катта бўлган ўйинчилар бўлиши мумкин.


А гуруҳи: Япония, ЖАР, Мексика, Франция;

В гуруҳи: Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия;

С гуруҳи: Миср, Испания, Аргентина, Австралия;

D гуруҳи: Бразилия, Германия, Кот-д'Ивуар, Саудия Арабистони.


Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдаги турнирда Бразилия финалда Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этган ҳолда ғолиб бўлган. Қизиқ жиҳати, бу сафар бу икки финалчилар бир гуруҳдан жой олишган.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика