"Олим Тўйчибоев жароҳат олгани учун Намангандаги учрашувда ишламаганди" — Лазиз Қўчқоров
07 sep 2023 17:21
News
"Олим Тўйчибоев жароҳат олгани учун Намангандаги учрашувда ишламаганди" — Лазиз Қўчқоров
ЎзФҲМ раҳбари Лазиз Қўчқоров жароҳатда эканлиги айтилиб, "Навбаҳор" – ОКМК учрашувидан олинган Олим Тўйчибоев нима сабабдан уч кун ўтиб Кубок баҳсида ҳакамлик қилганини тушунтириб берди.
"У ҳақиқатан жароҳат олганди. Ҳакамимиз 16-турда "Қизилқум" – "Металлург" учрашувда ишлади. Учрашув якунланганидан сўнг Олим бизга телефон қилди ва озгина жароҳат олганини ва маълум муддат давомида жароҳатини даволашини айтди.
Биз унга жароҳатни тиклаш учун 4-5 кун вақт бердик. Шундан сўнг уни 18-тур доирасидаги "Навбаҳор" – ОКМК учрашувига тайинладик.
Ҳакамлар ҳам машғулотлар олиб боради ва машғулотларнинг бирида у жароҳатини қайталаб олганини маълум қилди. Шундан сўнг уни Намангандаги учрашувдан олгандик.
Барчаси жойига тушганидан сўнг Олим Тўйчибоевни Кубок баҳсидан ўрин олган ОКМК – "Хоразм" учрашувига тайинладик", – деди Ҳакамлар маркази раҳбари.
Лазиз Қўчқоров билан интервьюни тез орада томоша қилишингиз мумкин.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments