Latest news

01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси" 0:2 (онлайн ҳисоб)  9 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Олий лига. Дастлабки 10та тур рамзий термаси. Ҳужумчилар News

Олий лига. Дастлабки 10та тур рамзий термаси. Ҳужумчилар

Маълумки, сайтимиз орқали олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоани бериб боряпмиз.
Бундан кўзланган мақсад, аввало футболчиларни яхшилаб кузатиш, шунингдек, мухлисларнинг икчи чемпионатга бўлган қизиқишини оширишдир.

Олий лиганинг дастлабки ўнта тури якунларига кўра, тур рамзий термасидан ўрин олган дарвозабонлар, ҳимоячилар ва ярим ҳимоячиларга тўхталиб ўтдик. Бугун ҳужумчилар борасида сўз юритамиз.



Шу пайтгача жами 15 нафар ҳужумчи тур рамзий термасидан ўрин олибди. Булар - Анвар Бердиев, Шаҳзод Нурматов, Сардор Расулов, Игорь Сергеев, Шерзод Ҳакимов, Иван Нагаев, Фарҳод Тожиев, Вячеслав Шевченко, Зоҳир Қўзибоев, Мўйдин Мамазулунов, Баҳриддин Ваҳобов, Феруз Бобоқулов, Санъат Шихов, Шаҳбоз Эркинов ва Рўзимбой Аҳмедов.

Бундан кўриниб турибдики, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Пахтакор”, “Олмалиқ”, “Локомотив”, “Машъал”, “Бухоро”, “Динамо”, “Навбаҳор” ва “Нефтчи” клублари ҳужумчилари фаол ўйин кўрсатиб рамзий термадан жой олишган. “Андижон”, “Сўғдиёна”, “Насаф” ва “Қизилқум” ҳужумчилари эса кира олмаган.

Тур рамзий терма жамоасига икки мартадан киритилган ҳужумчилар: Нурматов, Нагаев, Ваҳобов ва Эркинов. Қолган ҳужумчилар фақат бир мартадан ўрин эгаллашган. Зора бу кўрсаткич бошқа ҳужумчиларга ҳам таъсир қилиб, навбатдаги турларда ўзларини кўрсатиб, гол уришни бошлашса.



“БУНЁДКОР”
Анвар Бердиев - 1

1-тур. “Бунёдкор” - “Қизилқум” 2:1

“МЕТАЛЛУРГ”
Шаҳзод Нурматов - 2

1-тур. “Олмалиқ” - “Металлург” 3:2
7-тур. “Металлург” - “Нефтчи” 2:1

Сардор Расулов - 1
8-тур. “Металлург” - “Сўғдиёна” 4:2



“ПАХТАКОР”
Игорь Сергеев - 1

2-тур. “Нефтчи” - “Пахтакор” 1:2

“ОЛМАЛИҚ”
Шерзод Ҳакимов - 1

2-тур. “Олмалиқ” - “Сўғдиёна” 4:2

“ЛОКОМОТИВ”
Иван Нагаев - 2

3-тур. “Металлург” - “Локомотив” 0:1
7-тур. “Пахтакор” - “Локомотив” 2:2

Вячеслав Шевченко - 1
4-тур. “Локомотив” - “Сўғдиёна” 3:1

Фарҳод Тожиев - 1
6-тур. “Локомотив” - “Андижон” 4:0



“МАШЪАЛ”
Зоҳир Қўзибоев - 1

3-тур. “Андижон” - “Машъал” 0:1

Мўйдин Мамазулунов - 1
10-тур. “Бухоро” - “Машъал” 3:4

“БУХОРО”
Баҳриддин Ваҳобов - 2

4-тур. “Бухоро” - “Металлург” 2:1
9-тур.  “Қизилқум” - “Бухоро” 1:1

Феруз Бобоқулов - 1
5-тур. “Сўғдиёна” - “Бухоро” 0:1

“ДИНАМО”
Санъат Шихов - 1

5-тур. “Андижон” - “Динамо” 2:3



“НАВБАҲОР”
Шаҳбоз Эркинов - 2

6-тур. “Навбаҳор” - “Сўғдиёна” 4:2
8-тур. “Навбаҳор” - “Андижон” 3:0

“НЕФТЧИ”
Рўзимбой Аҳмедов - 1

10-тур. “Нефтчи” - “Динамо” 1:0

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика