Latest news

17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  3 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  23

Олий лига-2013. 26-тур дисквалификациялари News

Олий лига-2013. 26-тур дисквалификациялари

25-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги сўнгги турни 4та футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
“Гулистон” ярим ҳимоячиси Раббим Ҳасанов “Динамо”га қарши кечган ўйинда мавсумда ўзининг 8-огоҳлантиришини олди. Энди у охирги турда бўлиб ўтадиган “Қизилқум”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

“Бунёдкор” кейинги турда ҳимоячи Хайрулла Каримовнинг хизматларидан фойдалана олмайди. Боиси тажрибали ҳимоячи Қаршида “Насаф”га қарши баҳсда қизил карточка олиб майдонни тарк этди. У 26-турдан ўрин олган “Сўғдиёна”га қарши баҳсни томоша қила олади холос.

Олий лигани тарк этиши маълум бўлиб улгурган “Шўртан” сафида икки нафар футболчи майдонга туша олмайди. “Пахтакор”га қарши ўйинда Азиз Алижонов мавсумда ўзининг 4-сариқ карточкасини олган бўлса, Иброҳим Отахонов қизил карточка ишлаб олди. Бу икки ўйинчи 8 ноябрь куни Ғузорда “Металлург”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.  


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика