Latest news

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  12 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада биргина "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" ўртасидаги баҳсни ҳисобга олмаганда 2-турдан ўрин олган барча беллашувлар бўлиб ўтди.
"Нефтчи" сафарда "Локомотив" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Олмалиқ" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди. "Бунёдкор" эса Воҳид Шодиевнинг иккита голи эвазига сафарда "Қизилқум"ни енгиб қайтди. Биз сайтимиз одатига биноан 2-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Албатта, қолдирилган битта ўйин борлигини ҳам инобатга олдик, бироқ "Қўқон-1912" - "Пахтакор" баҳси қачон бўлади деб кутиб ўтирсак, орада яна нечтадир тур ўтиб кетиши турган гап. Шу боис бошқа ўйинларни кузатган ҳолда рамзий жамоага футболчиларни саралаб олдик.



ДАРВОЗАБОН
Евгений Черемисин ("Нефтчи")

ҲИМОЯЧИЛАР
Умар Эшмуродов ("Шўртан")
Ислом Иномов ("Олмалиқ")
Неманья Яничич ("Локомотив")
Ойбек Нурбоев ("Нефтчи")

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Азим Аҳмедов ("Навбаҳор")
Алишер Зиёвуддинов ("Металлург")
Николай Чипев ("Динамо")
Шавкат Саломов ("Олмалиқ")

ҲУЖУМЧИЛАР
Владислав Иванов ("Машъал")
Воҳид Шодиев ("Бунёдкор")

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов ("Металлург")

Дарвозага ҳеч иккиланмай "Нефтчи" посбони Евгений Черемисинни қўйдик. Чунки россиялик посбон "Локомотив" билан кечган баҳсда анча ишончли ҳаракат қилди. У бир нечта вазиятларда ўз дарвозасини муқаррар голдан сақлаб қолди.



Ҳимоячилардан Умар Эшмуродов, Ислом Иномов, Неманья Яничич, Ойбек Нурбоев кабилар рамзий термага киритилди. Умар Эшмуродов ёш бўлишига қарамай, аллақачон "Шўртан"да ўз ўйинини топиб кета олди. Ислом Иномов эса "Насаф" билан кечган учрашувда яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, "Локомотив" - "Нефтчи" баҳсида ҳар икки жамоа ҳимоячилари - Неманья Яничич билан Ойбек Нурбоев бошқаларга нисбатан бирмунча яхши ўйин кўрсатишди.



Бу тур ярим ҳимоячилардан Азим Аҳмедов чиройли гол уришга муваффақ бўлди. "Металлург" вакили Алишер Зиёвуддинов "Навбаҳор" билан ўйинда ўзини кўрсатди. Қолаверса, у ҳам тўп киритишнинг уддасидан чиқди. "Динамо"нинг болгариялик легионери Николай Чипев тез орада жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланса ажаб эмас. Янги мавсум арафасида "Олмалиқ"қа келиб қўшилган Шавкат Саломов яна тилга туша бошлади. У "Насаф" билан кечган баҳсда яхши ҳаракат қилди.



"Машъал"нинг легионер ҳужумчиси Владислав Иванов кетма-кет иккинчи турда ҳам гол киритди. У аввалига "Навбаҳор", мана энди "Андижон" дарвозасини ишғол қилди. Воҳид Шодиев эса бу турда дублга эришди. Шодиев "Бунёдкор"га ўзининг собиқ жамоаси устидан ғалаба қозонишга муносиб ёрдам берди.



Сайтимиз ходимлари билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда рамзий терма жамоага бош мураббий этиб Рустам Мирсодиқовни танладик. Негаки "Металлург" 1-турда "Локомотив"ни қимматли икки очкодан маҳрум қилганди, бу сафар "Навбаҳор" майдонида дурангга эришди. Бундан кўриниб турибдики, Рустам Мирсодиқов жамоани мавсумга яхши тайёрлаган.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика