Latest news

12:05Шерзод Файзиев қаерда?   2 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  3 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  5 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  14 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  24 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1

Олий лига, 19-турнинг қолдирилган учрашуви. "Пахтакор" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

Олий лига, 19-турнинг қолдирилган учрашуви. "Пахтакор" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Олий лиганинг 19-тури қолдирилган ўйини "Пахтакор" - "Динамо" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Олий лига, 19-тур. (Қолдирилган учрашув)

«ПАХТАКОР» - «ДИНАМО» 3:0
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов (Тошкент), Темур Галеев (Урганч), Акбар Пўлатов (Тошкент), Игорь Худойдотов (Тошкент).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

Голлар: Баҳодир Пардаев (18, ассистент: Станислав Андреев), Махарадзе (30-пенальтидан), Анвар Солиев (77)

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Боян Миладинович, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе (с) (Владимир Козак, 66), Ойбек Қиличев (Жамшид Искандаров, 56), Станислав Андреев, Шерзод Каримов (Анвар Солиев, 74), Баҳодир Пардаев.

"Динамо": Игрь Михайлов, Акбар Сиддиқов (Жасур Азимов, 81), Асрор Алиқулов, Зайниддин Тожиев (с) (Ислом Шарипов, 58), Искандар Холмирзаев, Абдулла Набиев (Акмал Бозоров, 72), Сирожиддин Сайфиев, Азамат Бобожонов, Бунёд Исроилов, Нодир Саноқулов, Аваз Агалиев.



                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                        ЯНГИЛАШ



Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча...


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Пахтакор" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.


90` Баҳодир Пардаев яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Игорь михайлов ўзини кўрсатди. Кейинги вазиятда эса Жамшид Искандеровнинг дарвозабон устидан ташлаб қўйган тўпини сўнгги паллада ҳимоячи қайтариб қолишга муваффақ бўлди.


88` Майдон эгалари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.


85` "Пахтакор" жарима зарбасини амалга оширди. Боян Миладиновичнинг чамаси 35-метрлар масофадан йўллаган зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди. 


81` "Динамо" таркибида ўзгариш. Акбар Сиддиқов ўрнига Жасур Азимов майдонга чиқди.


79` "Пахтакор" ўзининг навбатдаги ғалабасига яқин келмоқда. Бугунги ўйинда "Динамо"нинг яратган иккита-учта хавфли вазиятини ҳисобга олмаса, меҳмонлар "шерлар"га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмаяпти. Искандар Холмирзаевнинг қулай вазиятни кўкка совуриши жамоасига қимматга тушмоқда. Ўшанда Холмирзаев гол ура олганида, вазият бошқача бўлиши мумкин эди.


77` ГООООООООООООООООЛ! АНВАР СОЛИЕВ! "Пахтакор" ўнг тарафдан ҳужум ташкил этди. Дарвоза томон йўналтирилган тўпни Игорь Михайлов қўлидан чиқариб юборди. Дарвозабондан қайтган тўпни Анвар Солиев дарвозага киритиб қўйди, 3:0!


77` Хавфли вазият! Анвар Солиевнинг боши билан берган зарбасини Михайлов қайтариб қолмоқда!


75` Станислав Андреевнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.


74` "Пахтакор" сафида ўзгариш. Шерзод Каримов ўрнига Анвар Солиев туширилди.


72` "Динамо" таркибида ўзгариш. Абдулла Набиев ўз ўрнини Акмал Бозоровга бўшатиб берди.


71` "Пахтакор" навбатдаги хавфли вазиятни голга айлантира олмади.


69` Станислав Андреев бугун дарвозани ишғол этишга роса уринмоқда. Лекин унга сўнгги зарбани беришда аниқлик етишмаяпти.


67` Ҳар иккала жамоа сардорлари майдонни тарк этишди.


66` "Пахтакор" таркибида ўзгариш. Кахи Махарадзе ўрнига Владимир Козак майдонга тушди. 


65` Майдон эгалари жарима зарбасини амалга оширишди. Шерзод Каримов тепган тўпи "жонли девор"га тегиб қайтди.


62` Ўйин майдон марказига кўчди.


60` Ҳозиргина майдонга тушган Ислом Шарипов жамоадошлари томонидан қулай вазиятга чиқарилди. Жарима майдончаси олдидан йўлланган кучли зарбани Лобанов ушлаб олди.


58` "Динамо" сафида ҳам ўзгариш кузатилди. Зайниддин Тожиев ўрнига Ислом Шарипов туширилди.


58` Учрашувда тўхталиш юзага келди. "Пахтакор" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


56` "Пахтакор" сафида ўзгариш. Ойбек Қиличев ўз ўрнини Жамшид Искандаровга бўшатиб берди.


55` Ойбек Қиличевнинг хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширди. Зарба ноаниқ.


54` Иккинчи бўлим анча ҳужумкорлик билан бошланди.


53` Хавфли вазият! Энди "Пахтакор"нинг ҳужуми! Дарвоза устуни меҳмонларни учинчи голдан сақлаб қолмоқда.


52` Хавфли вазият! "Динамо" ҳисобни қисқартириши мумкин эди! Искандар Холмирзаев яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади! Унинг берган зарбаси ноаниқ кетди. Бундай вазиятларда гол урмаслик уят!


50` Хавфли вазият! Станислав Андреев боши билан тўпни Баҳодир Пардаев томон оширди. Пардаевнинг боши билан йўллаган зараси эса дарвоза устидан ўтиб кетмоқда. Қандай вазият!!!


49` Шерзод Каримов узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин тўп дарвозага аниқ бормади.


48` Баҳодир Пардаев бугун анча фаол кўринмоқда.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.


45` Азамат Бобожоновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Лобаноқ эгаллаб олди.


44` Лобановдан хато! Абдулла Набиев бўш қолган дарвозага тўпни тепишга улгурмади. Унга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси.


43` Сирожиддин Сайфиев жамоаси ҳужумини узилиб қолишига сабаб бўлди. Жарима майдончаси олдида рақибига тўпни олдириб қўйди.


39` "Динамо" посбони кетма-кет жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолмоқда. Аввалига Махарадзенинг зарбаси бартараф этди. Кейинчалик Баҳодир Пардаевнинг уринишини йўққа чиқаришга эришди.


38` Игорь Михайлов!!!!!!!!!!!!!


36` Жарима зарбасидан сўнг Лобанов тўпни эгаллаб олди ва тезда жамоаси ҳужумини бошлади.


35` Ниҳоят "Динамо" ҳам олдинга борди. Зайниддин Тожиевнинг узатмасидан сўнг ҳужум ўнг қанотга кўчди. У ерда эса қоида бузилди. Жарима зарбаси.


33` "Пахтакор" катта устунлик билан ўйнамоқда. "Динамо" деярли ҳеч қандай қаршилик қила олмаяпти. Меҳмонлар сўнгги бор қачон майдон марказини ёриб ўтишгани ҳам аниқ эмас...


31` Кахи Махарадзе 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантирди ва жамоасининг иккинчи голини киритди.


30` ГОООООООООООООЛ! Кахи Махарадзе!


29` Баҳодир Пардаевга нисбатан  жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилди деб топди бош ҳакам. Пенальти!


29` Шерзод Каримов чап қанотдан дарвоза томон зарба берди. Тўп мўлжалга бормади.


27` Лобанов анча "совуб" қолди. Унгача тўп етиб келмаяпти.


24` Ҳужум. Яна Станислав Андреев! Бу сафарги зарбага ҳам аниқлик етишмади. Андреев фаол ўйнамоқда, аммо кўп вазиятларда унга аниқлик етишмаяпти.


22` Станислав Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.


20` Голдан сўнг "Пахтакор" янада фаоллашди. Кетма-кет ҳужумлар давом этмоқда.


18` ГООООООООООООООООЛ! БАҲОДИР ПАРДАЕВ! Бурчак зарбасидан сўнг Баҳодир Пардаев боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди, 1:0!


18` Хавфли ҳужум! Баҳодир Пардаевнинг кучли зарбасини Михайлов бурчакка чиқариб юборди.


16` Зайниддин Тожиевнинг дарвоза томон берган зарбаси жуда ноаниқ кетди.


14` Майдон эгалари стандарт вазиятига эга бўлишганди. Лекин бу ҳам самара келтирмади.


12` Ўйин темпи юқори эмас. Тўп асосан майдон марказида юмалаб юрибди.


9` Хавфли вазият! Ойбек Қиличев жарима майдончаси олдида тўпни бемалол қабул қилиб олди. Аммо дарвоза томон зарба беришда сусткашликка йўл қўйди. Қулай вазият қўлдан бой берилмоқда.


7` "Пахтакор"нинг ҳужуми чап қанотдан ривож олганди. Кахи Махарадзенинг боши билан берган зарбаси дарвозага аниқ бормади.


5` "Динамо" вакиллари бурчак тўпидан самарали тарзда фойдалана олишмади. Жарима майдончаси ичига узатиб берилган тўпга меҳмонлар футболчисидан ҳеч ким зарба бера олмади.


4` "Динамо" ҳам ҳужумга ҳужум билан жавоб бермоқда. Зайниддин Тожиев бурчак тўпи ишлаб олди.


3` Хавфли вазият! "Динамо" ҳимоячиси тўпни оширишда хатога йўл қўйганди. Акбар Исматуллаев жарима майдончаси ичига кириб борди ва дарвоза томон зарба йўллади. Лекин зарбага аниқлик етишмади. Учрашувни дебютидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди.


1` Учрашув бошланди!


- Бугунги ўйинда Зайниддин Тожиев Самарқанднинг "Динамо" жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган. Ушбу тажрибали ҳужумчи ўз фаолиятини "Пахтакор"да ҳам ўтказган эди.


- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.


- Учрашувни Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида шарҳлаб боради.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лига 19-туридан ўрин олган қолдирилган беллашув "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан онлайн репорАтажимизни бошлаймиз.


- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика