Latest news

10:57“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи  0 10:30“Манчестер Юнайтед“ “Ювентус“ футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0 09:10Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади  2 08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  0 08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  1 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  2 07:20Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи  0 01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  10 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  18 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  3 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0

Олий лига. 19-тур. “Андижон” “Локо” қарама-қаршилигини енга оладими? News

Олий лига. 19-тур. “Андижон” “Локо” қарама-қаршилигини енга оладими?

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.
17:00. “Андижон” - “Локомотив”

Чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” бугун сафарда олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган “Андижон” меҳмони бўлади. “Андижон” иккинчи даврада ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонди. Жамоа ўз майдонида “Қизилқум” устидан зафар қучганидан хабарингиз бўлса керак.

“Локомотив” эса иккинчи давранинг дастлабки тўртта ўйинини ғалаба билан якунлади ва ўтган турда “Бунёдкор”га ютқазиб қўйди. “Темирйўлчилар” сафида бугун дисквалификация туфайли Жасур Ҳасанов билан Шавкат Муллажанов майдонга туша олишмайди. Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Фозил Мусаев, Салим Мустафоев каби футболчилар эса Осиё ўйинларига жўнаб кетишган. Шунга қарамай, “Локомотив”да футболчилар етарли ва улар “Андижон”га бемалол қаршилик кўрсата олишади.

“Андижон”га келсак, бу жамоа бу йил ҳам олий лигадан тушиб кетадиганга ўхшаяпти. Чунки жамоа 18 турдан сўнг бор-йўғи 8 очко жамғарган ва бу аҳволда элитада жон сақлаб қолиш ниҳоятда қийин. Агар “Андижон” бугун зафар қучса ёки дуранг ўйнаса, бу майдон эгалари учун сенсация бўлади.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика