Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  16 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Олег Зотеев - уч марта Суперкубокни қўлга киритган ягона футболчи News

Олег Зотеев - уч марта Суперкубокни қўлга киритган ягона футболчи

Хабарингиз бор, 23 февраль куни ўзбек футболи тарихида бешинчи бор Ўзбекистон Суперкубоги ўтказилди.

"Пахтакор" марказий стадионида кечган баҳсда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўтган мавсум Кубокни қўлга киритган АГМКга қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинда "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида иккинчи бор Суперкубок соҳибига айланди.

Шу куни "Локомотив" сафида ғалабани нишонлаган Олег Зотеев учун бу Суперкубокдаги учинчи ютуқ бўлди. Зотеев уч марта Суперкубокда иштирок этиб, ҳар учаласида ғолиб чиққан Ўзбекистондаги ягона футболчи бўлиб турибди. У илк бор 2014 йил "Бунёдкор" таркибида Суперкубокни қўлга киритган ва орадан бир йил ўтиб "Локомотив" таркибида шундай ютуққа сазовор бўлган.

Мана энди бу йил "Локомотив" билан иккинчи бор, ўз фаолиятида эса учинчи марта Суперкубок соҳиби бўлди. Ушбу рекорд билан Зотеевни табриклаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика