Latest news

17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  6 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  3 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  25

Олег Зотеев: "Мавсумни ғалаба билан бошлаш муҳим эди" News

Олег Зотеев: "Мавсумни ғалаба билан бошлаш муҳим эди"

Суперлиганинг илк турида "Локомотив" ўз майдонида "Андижон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейин "темирйўлчилар" ҳимоячиси Олег Зотеев клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Локо" "Андижон"га қарши биринчи таймда жуда яхши ўйин кўрсатди, бироқ танаффусдан сўнг бироз бўшашди. Жамоа толиқиб қолдими ё "Андижон" фаоллашдими?
- Авваламбор барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Жамоамиз мухлисларини эса ғалаба билан табриклайман. Биз иккинчи таймда чарчаб қолдик деб ўйламайман, фақат мураббийлар кўрсатмаси бироз ортга қайтиб ҳисобни сақлашга қаратилган бўлди, чунки 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Мавсумни уч очко билан бошлаш муҳим эди, шу боис ўйин кўпроқ натижа учун кечди.

- Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби кўрсатмаси қандай бўлди?
- Тўпни рақибга қолдириб бўлса-да, тезкор қарши ҳужумларга ўтиш.

- Жамоа янги футболчиси Кирилл Погребняк биринчи турдаёқ дублга эришди. Уни қандай табриклайсиз?
- Кўрамиз. Нимадир ўйлаб топармиз.

"Локомотив" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика