Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Олег Тюлькин: «Ярим финалга чиққанимизда мухлисларнинг хиссаси катта бўлди» News

Олег Тюлькин: «Ярим финалга чиққанимизда мухлисларнинг хиссаси катта бўлди»

Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Машъал» - «Динамо» (1:2) ўйинидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Олег Тюлькин учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Олег Павлович, ярим финал йўлланмаси билан табриклаймиз! Ниҳоят, учинчи учрашувда «Машъал» мағлуб этилди…


- Табрик учун раҳмат. Чинданам, «Машъал»га қарши 10 кун ичида 3 та учрашув ўтказганимиз ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмади. Биз каби улар ҳам бизни жуда яхши ўрганиб олишганди. Дастлаб чемпионат доирасида нурсиз дуранг қайд этилди, кубокнинг дастлабки ўйинида эса Самарқандда мағлуб бўлганимиз имкониятимизни тушириб юборганди. Шунга қарамай, орадаги уч кун ичида мураббийлар штаби билан футболчиларни тайёрлашга интилдик. Кўпчилик кутмаган бўлсада, Муборакда ғалабага эриша олдик. Бундан жуда хурсандмиз.

- Уйдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни сафарда ғалаба қозонишга қандай тайёрлай олдинглар?


- Машғулотларда бўлгани каби, ўйин олдидан ҳам руҳий жиҳатдан тайёрлашга интилдик. Қолаверса, Самарқанддаги мағлубиятга қарамай, «Динамо»га ишониб, Муборакка келиб, жамоани қўллаб-қувватлашдан тинмаган мухлислар ҳам футболчиларга катта куч бағишлашди. Шундай иссиқда футболчиларимиз стадионда фақат самарқандлик мухлисларнинг овозларини эшитиб, олға боришди. Айнан фидойи мухлислар учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Эътиборлиси, Қашқадарёдан Самарқандга ярим тунда қайтган бўлсакда, ишқибозлар жамоани карнай-сурнай садолари остида кутиб олиб, соат икки кечаси зиёфат уюштиришди. Айтингчи, бундай мухлислар яна қайда бор? Бир дастурхонда ўтиргандан кейин футболчилар ҳам улар учун бор куч ва имкониятларини ишга солишади. «Динамо»нинг жонкуяр мухлисларига миннатдорчилик билдираман.


- Сизнингча, «Динамо» «Машъал»дан ниманинг эвазига устунлик қилди?

- 10 кун ичида 3 та ўйин жамоаларни толиқтириб қўяди. Муборакдаги ўйинда футболчиларимизда иштиёқ кучлилик қилди. Қолаверса, таркибимизнинг асосини ёшлар ташкил этиши бизнинг устунлигимиз бўлди. Чунки, улар 90 дақиқа давомида чарчоқ нималигини билмай, жисмоний жиҳатдан рақибни мағлуб эта олдилар. Чунки, «Машъал» 70 дақиқаларга келиб жисмонан толиқиб қолди, биз эса жисмоний устунлик эвазига ўйинни тўлиқ назорат қила олдик.

- Дастлабки ўйиндаги ғалаба рақибни жавоб ўйини олдидан хотиржамликка берилишига сабаб бўлмаганмикан?


- Бундай деб ўйламайман. Чунки, «Машъал» ўйин бошидан бешта ҳимоячи билан ўйнаб, қарши ҳужумда бизни жазоламоқчи эди. Биз эса ҳужумкор тўп суриб, ўйинни назорат қилишга интилдик. Айтганимдек, урган голларимиз ва жисмоний ҳолатимиз эвазига ярим финал йўлланмасини қўлга кирита олдик. Энди футболчиларга қисқа муддат таътил берамиз. Таркибда ўзгаришлар бўлса керак. Чунки, аксарият ижарадаги футболчилар клублари сафига бориб, йиғинда иштирок этишади. Қисқа таътилдан кейин йиғилиб, иккинчи давра ўйинлари билан бирга ярим финал учрашувига ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика