Latest news

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  6 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Олег Тюлькин "Насаф"га қарши қандай ўйнаш ўлим билан баробарлигини айтди News

Олег Тюлькин "Насаф"га қарши қандай ўйнаш ўлим билан баробарлигини айтди

«Динамо» - «Насаф» (1:1) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббийи Олег Тюлькин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйиндан олдин таркибдаги муаммолар – жароҳатлар, четлатишлар сабабли ҳаттоки учта ҳимоячини ҳам қўя олмадик. Локаев ва Рогак сингари ҳимоячиларимиз качон сафга қайтишларини билмаймиз. Фикримча, биринчи бўлимда «Насаф»га омад кулиб боқди, биз жуда яхши вазиятларни ура олмадик. Иккинчи таймда эса омад биз томонда бўлди, бахтимизга қаршиликлар кўп вазиятлардан фойдалана олишмади. «Насаф»га қарши очиқ футбол намойиш этиш бу ўлим билан баробардир. Улар бу борада анча кучли.

Бугун ҳар икки томон учун ҳам оғир ўйин бўлганлиги айтиб ўтишим лозим. Учрашувдан олдин ғалабани кўзлаган бўлсакда, таркибдаги муаммолар ва ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам натижадан қониқдим. Йигитларимиз майдонда бор кучларини сарф этишди. Албатта, ғалабани сақлай олмадик, шунга қарамай футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Самарқандлик мухлисларга бизни ҳар ўйинда, ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаётганликлари учун ташаккур. Айнан улар учун ҳам олға боришда давом этамиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика