Latest news

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  4 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

ОКМК - "Пахтакор" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 2-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили News

ОКМК - "Пахтакор" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 2-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Экспертимиз энг мунозарали ҳолатларни таҳлил қилди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича мутахассиси, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф" Телеграм канали) Суперлиганинг 2-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


 "Бухоро" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Менинг фикримча, бу "чегарадош" вазиятда энг осон ечим - майдон марказида қоидабузарликни қайд этиш эди. Агар ҳакам ҳуштак чалганида, бу эпизодни ҳамма дарҳол унутиб юборган бўларди. Бироқ бунинг ўрнига, тезда қарши ҳужум бошланди ва натижада "Бухоро" гол урди.

Қўшимча ракурслар етарли бўлмагани учун қоидабузарлик 100% содир бўлганини таъкидлай олмайман. Аммо "Бухоро" футболчисининг рақиб ўйинчиси билан яккама-якка курашда қўлларини ишга солгани кўриниб турибди.

 

"Шўртан" - "Бунёдкор"

ВИДЕО

Вазиятга VAR аралашиши орқали "Шўртан" дарвозасига пенальти белгилаш қарорини қўллаб-қувватлайман. Стоп-кадрда "Шўртан" ҳимоячиси тўпни ўзига тўғрилаб олган "Бунёдкор" ўйинчисининг оёғига теккани кўриниб турибди. "Шўртан" ҳимоячиси тўпга тегишга улгурмай, эҳтиётсизлик оқибатида қоидабузарликка йўл қўйди. Бу ҳолатда сариқ карточка кўрсатиш шарт эмас, чунки рақибга зарба даражаси унчалик кучли бўлмаган.

 

✅❓ "Сурхон" - "Хоразм"

ВИДЕО

Пенальти тўғри белгиланди. Аммо "Сурхон" ўйинчисига қандай карточка кўрсатиш ҳақидаги қарорни "чегаравий" дейиш мумкин, огоҳлантириш ва майдондан четлатиш ўртасидаги қоидабузарлик содир этилган. "Сурхон" ҳимоячиси, шубҳасиз, рақибининг оёқларини "чирмаб ташлаган", "Хоразм" футболчиси эса биринчи ёки иккинчи тегинишда гол уриш имкониятига эга эди.

 

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

Мазкур ҳодиса "Бухоро" - "Қизилқум" ўйинидаги ҳолатга ўхшайди. Бу вазиятда ҳам майдон марказида тўқнашув содир бўлган, бироқ бунда "гавдага қарши гавда" кураши, рақибни "суриб чиқариш" ҳолати мавжуд. Тўп деярли курашаётган иккала ўйинчи ўртасидаги масофада жойлашган. Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш ҳақидаги қарорини маъқуллайман.

 

✅❓ "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

Ҳакамга VAR кўриши пайтида кўрсатилган такрорларга қараб, урғу қўл билан ўйнашга ёки қўлнинг табиий ҳолатда бўлганлигига қаратилган. Натижада, ҳакам "Навбаҳор" ўйинчисига истиқболли ҳужумни тўхтатгани учун сариқ карточка кўрсатди.

Менимча, бу ҳолатда ВАРнинг аралашувига доир қарор жуда шубҳали кўринади. Агар ҳакам "Сўғдиёна" гол уриши мумкин бўлган яққол имкониятни йўққа чиқаргани учун "Навбаҳор" футболчисига қизил карточка кўрсатганида, ВАР бу ҳолатга аралашиши мумкин эди. Аксинча, агар ҳакам сариқ карточка кўрсатганида ва видео ёрдамчилар буни гол уриш имкониятини йўққа чиқариш ва қизил карточка берилиши керак деб ҳисоблаганида, улар қўл билан ўйнаш аниқланадиган яқин ракурсдан эмас, балки умумий такрорларни кўрсатган бўларди.

Ҳатто ҳакамга кўрсатилган ўша такрорий вазият ҳам ўйинчининг қўл билан ўйнаганлигини 100% исботламайди. Агар шундай бўлган деб фараз қилсак, бу истиқболли ҳужумни тўхтатгани учун кўрсатиладиган сариқ карточка ҳисобланади.

 

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

Мазкур вазиятда офсайд чизиқларини чизишнинг ҳожати ҳам йўқ - эпизод "ортиғи билан" маълум. "Навбаҳор" ҳужумчиси тўғри позициядан югуриб чиқди, гол ўринли ҳисобланганига шубҳа йўқ.

 

ОКМК – "Пахтакор"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни тўғри давом эттирди, бироқ VAR яна бир бор нотўғри равишда вазиятга аралашди. ОКМК ҳимоячиси оёғини майсага қўйган эди, натижада "Пахтакор" ҳужумчиси тўп назоратини йўқотгач, инерция туфайли унинг оёғига қоқилиб кетди. Бу мутлақо ўйин жараёнига хос эпизод эди.


Шу тариқа, Суперлиганинг 2-тур учрашувларида ҳакамлар бирорта қўпол хатога йўл қўйишмади. Бироқ экспертимиз фикрича, бир нечта қарорлар саволлар туғдирмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика