Latest news

15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  2 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  0 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  7 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  1 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3

ОКМК – “Нефтчи” учрашувида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси News

ОКМК – “Нефтчи” учрашувида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Cоcа Cола Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган ОКМК ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувда юзага келган баҳсли вазиятлар иши мухлисларнинг кўплаб норозилиги ва эътирозларини инобатга олган ҳолда, Эксперт-ҳакамлар комиссиясига оширилган эди.

Комиссия аъзолари 3 та баҳсли вазият бўйича ўз фикрларини билдириб, якуний хулосаларини маълум қилди. 

P.S: Барча эпизодлар видеосини "Тelegram"даги каналимизда кўришингиз мумкин.

1-вазият: Пеналти бор ёки йўқ?
Дастлаб учрашувнинг 42-дақиқасида “Нефтчи” дарвозаси томон белгиланган пеналти вазияти кўриб чиқилди. Унга кўра, комиссия вакиллари узоқ вақт давом этган баҳслардан сўнг, овоз бериш йўли билан масалани ҳал қилди. Натижада, овозларнинг катта қисми (80%) ушбу вазиятда пеналти бор деб топди ва ҳакамнинг қарори тўғри, дея баҳоланди.

2-вазият: Офсайд бормиди ёки “Нефтчи”нинг голи ноҳақ бекор қилиндими?
Ўйиннинг 45-дақиқасида юзага келган “Нефтчи” томонидан урилган голнинг офсайд сабабли бекор қилиниши ҳам кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Шу туфайли, ўша вазиятда ВАР томонидан офсайд чизиғи тортилгани ва вазият ўша пайтиёқ текширилиб, қарор тўғри чиқарилгани акс этган видеотасвирни илова қилмоқдамиз. Эксперт ҳакамлар комиссияси аъзолари бир овоздан ҳакамларнинг қарори бу ҳолатда тўғри бўлган, деган хулосага келди.

3-вазият: Қизил ёки сариқ карточка?
Баҳснинг 57-дақиқасида ОКМК футболчиси Ислом Тўхтахўжаев томонидан рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидаси қўпол тарзда бузилган. Бош ҳакам Илгиз Танташев эса дастлаб футболчига тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатган, бироқ ВАРга мурожаат қилгач, қарорини ўзгартириб, бу вазиятда сариқ карточка билан кифояланган. Эксперт ҳакамлар комиссияси ушбу ҳолатни чуқур таҳлил қилгач, қизил карточка кўрсатилиши керак бўлган, деган хулосага келди.


ОКМК билан ўйиндан кейин "Нефтчи" ҳакамликдан шикоят қилди  

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика