Latest news

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди News

ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди

Давралар орасидаги танаффусдан самарали фойдаланишни мақсад қилган "кончилар" 16 июль куни Олмалиқда қўшни Қирғиз Республикаси вакили — "Озгон" жамоасига қарши ёпиқ эшиклар ортида назорат учрашуви ўтказди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этган ОКМК ФК бир неча бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратди ва бу устунликни голларга айлантирди. Меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларда фаол ҳаракат қилдилар, бироқ майдондаги ташаббусни тўлиқ эгаллаган "кончилар"нинг ишончли ўйини ҳал қилувчи омил бўлди.

Беллашув ўзига хос тарзда — ҳар бири 30 дақиқадан иборат тўрт таймда ўтказилди. Голларга бой кечган баҳсда ОКМК жамоаси рақиб дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди. Қирғизистонлик меҳмонлар эса фақат бир гол билан жавоб қайтардилар.

 Назорат учрашуви
16 июль
ОКМК спорт мажмуаси стадиони
ОКМК — "Озгон" 6:1

Голлар: Асад Собиржонов (14), Ариҳиро Сентоку (25), Али Абдураҳмонов (27, 42), Хуршид Ғиёсов (37), Георгий Папава (93).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика