Latest news

13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  4 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  6 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  30 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1

ОКМК футбол академияси янги майдонга эга бўлди News

ОКМК футбол академияси янги майдонга эга бўлди

Tags :  ОКМК
Бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг юбилей – 75 йиллик байрам тадбирлари арафасида яна бир майдон ёшлар қўлига топширилди.

Хабариниз бор, жорий йилнинг май ойидан бошлаб ОКМК футбол клуби қошидаги футбол мактабини футбол академияси мақомига ўтказиш босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб олинган эди ва май ойида «Металлург» спорт комплекси стадиони ҳудудида қўшимча сунъий қопламали майдон қуриб битказилганди.

Шаҳримизнинг «ОКМК спорт мажмуаси» стадионининг ён қисмидаги сунъий майдон қайта реконструкция қилиниб, замонавий талабларга жавоб берадиган, «ФИФА қуалитй» сертификатига эга бўлган, Туркиянинг «Ҳатко» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сунъий қопламали майса билан тўлиқ янгиланди ва фойдаланишга топширилди.

Ушбу ФИФА стандартидаги 105х68 ўлчамли янги футбол майдонининг очилиш маросими бошида Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов ҳамда ОКМК футбол академиясининг болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш дастури раҳбари Денис Хомутов сўзга чиқиб, юртимизда футболга бўлган эътибор тобора кучайиб бораётганлиги ва қайта реконструкция қилинган ушбу янги майдон узоқ вақт ёшлар равнақи ҳамда ривожи учун кўп йиллар давомида хизмат кўрсатишини таъкидлаб ўтдилар.

Яхши биласиз, ОКМК ФА тарбияланувчиларни тўғри камолга етказиш учун тажрибали мутахассислар ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада жаҳоннинг бир қатор мамлакатларидан таклиф этилган мутахассислар резюмелари ўрганилиб, якунда замонавий футбол билимларига, УEФАнинг “Про” лицензиясига эга, болалар футболида самарали фаолият олиб бораётган украиналик мутахассис Денис Хомутов ОКМК футбол клубининг болалар ва ўсмирлар футболини риволантириш дастури раҳбари этиб тайинланган.

Ортда қолган олти ой мобайнида ОКМК футбол академияси бир қанча шаҳдам қадамларни ташлади. Бунгача футбол мактабимизда атиги 8 нафар мураббий фаолият юритган бўлса, ҳозирга келиб улар сони 30 нафарни ташкил этади. Илгари мураббийлар ўзида мавжуд билимларнигина тарбияланувчиларга етказишган бўлса, бугунги кунда ҳар бир ёш тоифаси учун мўлжалланган методикалар яратилган бўлиб, ҳам амалий, ҳам назарий машғулотлар айнан Денис Хомутов томонидан тайёрланган аниқ дастурлар асосида олиб борилмоқда. Бунга украиналик мутахассисга футбол мактабимизнинг тажрибали мутахассисларидан бири бўлган Суюн Муртазаев яқиндан ёрдам бермоқда.

Мана шу олти ойлик қисқа давр шуни кўрсатдики, енг шимариб, сидқидилдан ва энг асосийси, коллектив билан бир тан-у, бир жон бўлиб ишлаш орқали, бемалол ҳар қандай катта мақсадлар сари дадил қадамлар ташланаётганлигини завқ билан кўриш мумкин. Бу каби ютуқлар жамоанинг бирлиги ва ҳамкорлигининг кучини янада юксалтиради. Ҳар бир аъзо ўз мақсадлари йўлида фидокорона меҳнат қилиб, умумий натижага эришишда муҳим рол ўйнайди. Бундай ёндашув билан ОКМК профессионал футбол клуби ва академияси ўз мақсадларига янада яқинлашиши ва янги чўққиларни забт этиши учун замин яратади, десак муболаға бўлмайди.




 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика