Latest news

16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  0 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  18 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   24 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  9 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5

Ўйинларни қолдириш бўйича “Пахтакор” ҳақли, лекин... News

Ўйинларни қолдириш бўйича “Пахтакор” ҳақли, лекин...

“Пахтакор”нинг олий лигада кетма-кет учта ўйини қолдирилгани айрим ўқувчиларимизнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Хабарингиз бор, Осиё ўйинларида иштирок этаётган терма жамоамиз сафига “Пахтакор”дан етти нафар футболчи (Никита Рибкин, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Владимир Козак) чақирилгани боис “Пахтакор” бу орада  ички чемпионатдаги ўз ўйинларини бошқа муддатга қолдиришга ҳақли. Қолаверса, бу нарсан 2014 йилги олий ва биринчи лига мусобақалари учун чиқарилган Регламентда ҳам кўрсатиб ўтилган.

Яъни, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига беш ва ундан ортиқ ўйинчи бирор клубдан таклиф этилса, ўша клубнинг ўз ўйинларини қолдиришга ҳаққи бор, деб ёзиб қўйилган Регламентнинг 4,24-бандида. Бу томонлама “Пахтакор”га ҳам, ПФЛга ҳам эътироз билдира олмайсиз, чунки жамоа ўзининг етти нафар футболчисини Осиё ўйинларига юборган. Лекин “Пахтакор” қолдирилган учрашувларни қачон ўтказади-ю, 12 ноябргача ҳаммасига улгурадими, масаланинг асл моҳияти шу ерда.

Энди олий лига тақвимига эътибор қаратамиз. Тақвимга кўра, 21-тур баҳслари 25-26 сентябрга, 22-тур учрашувлари эса 1-2 октябрга қўйилган. Шундан сўнг олий лигада 17 октябргача танаффус юзага келади. Ундан кейинги ўйинлар яна тиғиз вақтда давом эттирилади, бундан ташқари, охирги иккита турнинг барча жойда бир хил вақтда (катта эҳтимол билан соат 14:00да) бошланишини инобатга олсак, “Пахтакор” қолдирилган учрашувларни 17 октябргача ўтказиб олиши мумкин. Шунингдек, 21 октябрь ҳам захира куни сифатида тақвимга киритилган ва бунда ҳам битта ўйинни ўтказиб юборса бўлади.

Агар терма жамоамиз Осиё ўйинларининг финалига қадар етиб боради деб ўйласак, унда 1 октябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган “Навбаҳор” - “Пахтакор” баҳси ҳам бошқа муддатга қолдирилади. Шундай бўладиган бўлса, унда “Пахтакор”нинг олий лигада қолдирилган учрашувлари сони тўрттага етади.

Айтиб ўтганимиздек 3 октябрдан бошлаб 17 октябргача ички чемпионатда икки ҳафталик танаффус юзага келади. Негаки бу орада миллий терма жамоамиз сафарда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади (6 октябрь Қатар, 10 октябрь Баҳрайн ва 14 октябрь БАА). Бу ўйинларда миллий терма жамоамизнинг ўзаги иштирок этишини ҳисобга олсак, Миржалол Қосимов асосий урғуни легионерларга қаратади ва “Пахтакор”дан учтадан кўп футболчи чақирилмаса керак.

Шундай бўлган тақдирда “Пахтакор” қолдирилган тўртта учрашувдан учтасини 3-17 октябрь оралиғида ўтказиб олиши керак бўлади. Икки ҳафта ичида бемалол учта ўйинда майдонга тушиш мумкин, марказий учрашув ҳисобланган “Локомотив” - “Пахтакор” баҳси эса 21 октябрда ўтказилиши мумкин. Бизга маълум бўлишича, жорий мавсум 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” - “Бунёдкор” баҳси (Ўзбекистон Кубоги финали) билан якунига етади ва Миржалол Қосимовнинг Терма жамоалар марказига топширган иш режасига кўра, 12 ноябрдан кейин ҳеч қандай расмий ўйин ўтказилмаслиги лозим. Чунки бироз муддат танаффусдан сўнг миллий терма жамоа аъзолари Осиё Кубогига ҳал қилувчи тайёргарликни бошлайди.

Шундай қилиб “Пахтакор”нинг учта ўйини қолдирилганидан кўп ҳам ваҳима ясаш керак эмас. Негаки юқорида айтиб ўтганимиздек, октябрнинг биринчи ярмида икки ҳафталик танаффус юзага келади ва жамоа шу оралиқда ўз ўйинларини ўтказиб олиши мумкин. Чемпионатнинг қолган ўйинлари эса қарабсизки тақвим бўйича бир текисда давом этаверади.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика