Latest news

19:10Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон". Таркиблар маълум  0 19:02Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  0 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  2 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  4 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  4

ОФК U23. Ўзбекистон - Яман - 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

ОФК U23. Ўзбекистон - Яман - 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўзбекистон ҳамда Яман терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу саҳифа орқали кузатиб боринг.

                                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                    ЯНГИЛАШ


90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон ОТЖ мусобақани Яман устидан ғалаба билан тугатди.

90+2. Чап қанотда тўпни эгаллаб олган Жалолиддин жарима майдони ичига кириб борди ва ҳимоячиларни ортда қолдириб дарвозанинг юқори тўққизлигига гол урди - 3:1.

90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! 3:1. ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПООООООВ!

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Хавфли вазият! Муҳаммад Ал Сарори Сергеевни йиқитди, жарима тўпини Козак амалга оширди, Жамшид Искандеров 3 метрдан гол ура олмади...

85. Ўзгариш. Яман. Абдулвасеа Ал Матари ўрнига Холид Муҳаммад тушди

82. Яманликларнинг чемпионатдаги илк аниқ зарбаси гол билан тугади. Аҳмад Ал Сарори 35 метрлардан Абдумавлон Абдужалилов дарвозасини ишғол қилди! 

82. ГОЛ! Аҳмад Ал Сарори 2:1

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Жасур Ҳакимов тушди

71. Яманликлар гол уриш учун ҳаракат қилишмоқда, деярли майдон марказидан Аҳмад Ал Сарори йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

68. Элдор Шомуродов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, ҳаводаги курашда Сергеев ҳимоячилардан устун келди ва боши билан гол урди - 2:0.

68. ГОООООООООООООООООЛ! 2:0. Сергеев!

67. Ўзгариш. Ўзбекистон. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Жамшид Искандеров тушди

66. Ўзгариш. Яман. Аҳмад Али Ал Хифи ўрнига Башир Ал Манифи тушди

64. Жамшид Искандеров майдонга тушишга тайёр

63. Яна бир имконият, бу сафар Соҳибов ҳужумда қоида бузди.

59. Терма жамоамиз гол уришга яқин келмоқда

57. ЗАРБААА! Яна Машарипов, бу сафарги зарба ҳам ноаниқ кетди!

55. ЗАРБА! Игорь Сергеев! Ҳужумчимизнинг зарбаси яна ноаниқ, унга нима бўлди? Билмадим, билмадим!

54. Машарипов Муҳаммад Ал Сарорини йиқитди, жарима тўпини яманликлар амалга оширишди

53. Иккинчи бўлим ҳам бизнинг устунлигимиз остида кечмоқда, аммо ҳисоб ҳамон 1:0

50. Жалолиддин Машарипов рақиб футболчисини қулоғидан тортди, шумтакалик қилди, Жалол

48. Яманликлар хавфли жарима тўпига эга бўлишди, зарбани Отабек Шукуров қайтарди

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 1:0

45. Яман олимпиячилари ўтган икки ўйинда рақиб дарвозасига умуман аниқ зарба беришмаганди. Бугун ҳам бу анъана давом этмоқда

44. ЗАРБААААААА! Элдор Шомуродовнинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди

42. ЗАРБА! Жалолиддин Машариповнинг қулай нуқтадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди

41. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Акром Комилов

39. ЗАРБА! Жамшид Болтабоевнинг кучли зарбасини посбон қайтарди

37. Достонбек Ҳамдамов Алави Фадақ томонидан жарима майдони ёнида йиқитилди, жарима тўпи тепамиз

32. Шомуродов рақиб жарима майдонига кириб бораётган вақтда рақиб томонидан йиқитилди, хитойлик ҳакам ҳеч нарсани кўрмади!

30. Ўйин темпи паст, ҳозирча хавфли ҳужумлар бўлмаяпти

25. Шомуродовни йиқитишди. Жарима тўпини Достонбек Ҳамдамов амалга оширди, тўпни жонли деворга тегиб қайтди

22. ЗАРБА! Достонбек Ҳамдамов чап оёқда жарима майдони ташқарисидан зарба берди, хавфли лекин ноаниқ зарба

20. Хавфли вазият. Бу сафар Шукуров тўпни дарвозага йўллаш вақтида қўл билан ўйнади ва ҳужум тўхтади

18. Шукуров тўпни жарима майдонига узатди, Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Соҳибов дарвозага йўллади - 1:0.

17. ГООООООООООООООООООООЛ! ЖАВОҲИР СОҲИБОВ! 1:0

16. Огоҳлантириш. Муҳаммад Боқшан

13. Жамоалар мухлислар учун ўйнашда давом этмоқда. Яман ҳам, Ўзбекистон ҳам гуруҳдан чиқа олмаслиги аниқ

10. ЗАРБА! Машариповнинг зарбаси дарвозабонга насиб қилди

8. ЗАРБА! Бурчак тўпидан сўнг Отабек Шукуров дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди

7. Огоҳлантириш. Жамшид Болтабоев

6. Ўнг қанотдан ҳужум қилдик. Бироқ Сергеев ҳам, Машарипов ҳам зарба бера олмади

5. Терма жамоамизнинг ҳужуми, охирига етмади. Яна ўша ноаниқ паслар кузатилмоқда

3. Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар бир бирларини ўрганишмоқда

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

21:29. Ўзбекистон мухлислар клуби мағлубиятларга қарамай жамоамизни қизғин қўллаб қувватлаб туришибди

21:28. Учрашув бошланиши учун барча нарса тайёр. Ўйинни Ўзбекистон бошлаб беради

21:25. Навбат Яман давлат мадҳиясига

21:24. Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда!

21:23. Жамоалар майдонга тушиб келишди

- Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.


Ўзбекистон - Яман 3:1
19 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони
Ҳакамлар:
Ма Нинг (Хитой), Ванг Дексин (Хитой), Хсю Мин Ю (Хитой Тайпеи), Хеттиканканамге Перера (Шри-Ланка)

Голлар: Жавоҳир Соҳибов 17, - 1:0. Игорь Сергеев 68, - 2:0. Аҳмад Ал Сарори 82, - 2:1. Жалолиддин Машарипов 90+1, - 3:1.

Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Жамшид Болтабоев, 14.Жавлон Мирабдуллаев, 2.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 9.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов (10.Жамшид Искандеров, 67), 23.Элдор Шомуродов (15.Жасур Ҳакимов, 77), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Достон Турсунов, 6.Максимилиан Фомин, 16.Икром Алибоев, 22.Темур Ҳакимов.

Яман: 23.Салим Ал Харш, 3.Алави Фадақ, 11.Абдулвасеа Ал Матари (9.Холид Муҳаммад, 85), 12.Аҳмад Али Ал Хифи (8.Башир Ал Манифи, 66), 13.Ала Аддин Маҳди, 14.Аммар Хамсан, 15.Осама Анбар, 17.Муҳаммад Ал Сарори, 18.Аҳмад Абдуллоҳ Аҳмад Алос, 19.Муҳаммад Боқшан, 21.Аҳмад Ал Сарори.
Захира: 1.Эсам Ал Ҳакими, 2.Файсал Ба Хурмуз, 4.Мугахед Фареа, 5.Абдулмуаин Ал Жарши, 6.Абдулхолиқ Манеа, 7.Волид Моҳд Ал Хубаиши, 10.Сулаймон Ҳезам, 16.Аҳмад Батавил, 20.Ёсир Ал Габр, 22.Ёсир Тхаваб.


Rating: -68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика