Latest news

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  22 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

ОФК U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларини қолдиради News

ОФК U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларини қолдиради

Кеча сайтимизда ФИФА U-20 ҳамда U-17 жаҳон чемпионатларини қолдиргани ҳақида хабар чиқди.

Маълумки, U-20 жаҳон чемпионати 2021 йил Индонезияда, U-17 жаҳон чемпионати эса Перуда бўлиб ўтиши белгилаб қўйилганди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли жаҳон футбол ташкилоти мезбонлик ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ҳар икки мусобақани 2023 йилгача бекор қилишни лозим топди. 

Бу дегани тез орада ОФК ҳам U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларини қолдириши кутилмоқда. Сабаби ҳар икки мусобақа жаҳон чемпионатига йўлланма бериш учун ўтказилади ва ФИФА кичик мундиалларни бекор қилганидан сўнг ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё биринчилигини ўтказишга ҳожат қолмайди. Аввалроқ УЕФА ҳам U-19 Европа чемпионатини бу йил ўтмасликни лозим топганди. 

Хабарингиз бор, U-19 Осиё чемпионати 2021 йилнинг март ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ март ойига бориб барча халқаро рейслар яна йўлга қўйилишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шу боис ОФК таваккал қилмасдан мусобақани 2023 йилга қолдиришни ўйламоқда. Албатта, мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқи сақланиб қолади. 

Шунингдек, Баҳрайнда ўтиши керак бўлган U-17 Осиё чемпионати ҳам 2023 йилга қолдирилади. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун Олим Шокиров бошчилигидаги ўсмирлар термамиз ҳозирлик кўраётганди. U-19 терма жамоамиз устози эса Тимур Кападзе саналади. Катта эҳтимол билан Кападзенинг кейинги мавсум яна клуб футболига қайтиши кутилмоқда.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика