Latest news

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  1 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  8 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  7 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  11 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

ОФК U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Мальдив ороллари иштирок этмайди News

ОФК U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Мальдив ороллари иштирок этмайди

Шу йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ОФК U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари тақвимига ўзгартириш киритилди.
2014 йили Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари «В» гуруҳи ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши ҳақида хабар берган эдик. Тошкентдаги саралаш баҳсларида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари терма жамоаларига қарши баҳс олиб бориши керак эди. Аммо, Мальдив ороллари Футбол Уюшмаси мамлакат ўсмирлар терма жамоасининг ушбу саралаш баҳсларида иштирок эта олмаслигини билдирди.

Саралаш баҳсларида Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаси иштирок этмаслигини ОФК расман тасдиқлади ва мусобақа тақвимига ўзгартириш киритди.

Эслатиб ўтамиз, U-16 ОЧ-2014 саралаши «В» гуруҳи ўйинлари 25-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларида Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этади.

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаши.
«В» Гуруҳи. Тошкент. «ЖАР» стадиони. 25-29 сентябрь.


25 сентябрь.
Яман (U-16) - Фаластин (U-16)

27 сентябрь.
Ўзбекистон (U-16) - Фаластин (U-16)

29 сентябрь.
Ўзбекистон (U-16) - Яман (U-16)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика