Latest news

11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  12 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  12 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди News

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди

Агар коронавирус бўлмаса жаҳон чемпионатига саралашнинг иккинчи босқичи шу йилнинг ўзидаёқ якун топиши керак эди.

Бироқ коронавирус чиқиб ҳаммасини остин-устун қилиб юборди. Эндиликда тўхтаб қолган баҳслар келаси йилдан давом эттирилади. Дастлабки икки тур март ойида ўтказилса, қолган иккита тур июннинг биринчи ярмига қадар ўтиб бўлади. 

Шундан сўнг кейинги босқичга йўл оладиган 12 жамоани билиб оламиз. ОФК расмий сайти тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди ва ҳар бир гуруҳдаги вазиятга тўхталди. 

Маълумки, ЖЧ саралашнинг иккинчи босқичида жами 40та жамоа кураш олиб бормоқда. Жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа - жами 12 жамоа саралашнинг учинчи раундига йўл олади.

 

Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги Саудия Арабистони ҳисобида 8 очко мавжуд. Бизда учта ўйин қолган, Саудия Арабистонида эса 4та. Бўлиб ҳам саудияликлар биз билан Ар Риёдда ўйнайди ва бу энг марказий баҳсга айланади. 

ОФК сайти "D" гуруҳидан қайси жамоа кейинги босқичга чиқади?" деб сўровнома ўтказишга ҳам улгурди ва бунда Саудия Арабистони 60,94 фоиз овоз тўплади. Миллий терма жамоамиз 27,84 % билан иккинчи бўлди. Шуни айтиш керакки, ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда. Агар навбатдаги учта ўйинни ижобий якунласак, гуруҳ баҳсларини албатта биринчи ўрин билан тугатамиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика