Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  16 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

ОФК сайти тошкентлик йигит билан суҳбат қурди News

ОФК сайти тошкентлик йигит билан суҳбат қурди

ОФК сайти БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги ҳақида турли маълумотларни бериб бормоқда.

Сайт ходимлари фақат ўйинлар ўтадиган стадионлар ва иштирокчи жамоаларни ёзиш билан чекланиб қолишаётгани йўқ. Улар БААда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари билан ҳам суҳбат қуришяпти. Мана шундай суҳбатлардан бири ҳамюртимиз билан кечди.
Танишинг, Маҳмуд Музаффарович. У Тошкентдан БААга уч йил олдин келган. Дубайда ресторан фаолияти билан шуғулланади. Музаффарович ОФК вакили билан суҳбатда БААда истиқомат қилаётгани, ўз касби ҳамда футболга қизиқиши ҳақида сўзлаб берди.    

"Бу ернинг одамлари жуда яхши, - дейди Маҳмуд Музаффарович. - БАА халқи ҳаммага хушмуомала. Мен Ўзбекистонни кўп соғинаман, айниқса тўйларни. Тўй бизда узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган анъана ҳисобланади. Тўйларимизда рақслар зўр бўлади, кўриб завқингиз келади".

"Бизда энг асосий миллий таом бу палов. Паловни ҳозир исталган жойда топишингиз мумкин. Марказий Осиё дейсизми ёки Россиядами, лекин паловдан ташқари бошқа мазали таомларимиз ҳам бор. Масалан, лағмон, сомса. Салқин ичимликлар орасида компотга етадигани йўқ. Мен ҳозир Дубайда "Тошкент" номли ресторан юритяпман. Ўзбек миллий таомларидан тотиб кўришни истовчиларни ресторанимизга таклиф этиб қоламан".

"Энди футбол ҳақида гапирадиган бўлсам, мен "Пахтакор" мухлисиман. Энг севимли футболчим Одил Аҳмедов. Мен унинг ўйинларини тез-тез кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Уни кўпчилик ёқтиради, фақат яхши футболчи учунлиги эмас, балки инсон сифатида ҳам ҳурматга сазовор. Январда ўтказиладиган Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Насиб қилса стадионга бориб жамоамиз ўйинини кўрмоқчиман. Мен оптимист инсонман, шу боис финалга чиқамиз деб ўйлайман".

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика