Latest news

17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  1 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12

ОФК Саудия Арабистони компанияси билан йирик келишувга эришди News

ОФК Саудия Арабистони компанияси билан йирик келишувга эришди

Ушбу келишув муддати 2021-2024 йилларни ўз ичига олади.

Гап шундаки, ОФК Саудия Арабистонининг "Saudi Sports Company" компанияси билан мусобақаларни трансляция қилиш бўйича келишув битими имзолади. Бунинг натижасида Саудия Арабистони компанияси терма жамоалар ва клублар ўртасидаги катта мусобақаларни олиб кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Катта мусобақалар деганда Осиё Кубоги ва жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақаси ҳамда Осиё чемпионлар лигаси назарда тутилмоқда.

Бу ҳақда ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон шундай деди: "Бу ОФК учун ажойиб келишув бўлди, негаки Саудия Арабистони қитъада энг нуфузли футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади. Эндиликда Саудия Арабистонида миллионлаб мухлислар терма жамоалар ва клублар ўртасидаги ўйинларни бемалол кузатиш имконига эга бўлишади". 

Маълумки, Саудия Арабистони қироллиги томонидан 2030 йилгача бўлган ривожланиш дастури ишлаб чиқилган. Телевизион ҳуқуқларни қўлга киритиш мана шу дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика