Latest news

11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46

ОФК президенти U-23 Осиё кубоги ташкилотчилиги учун ЎФАни эътироф этди News

ОФК президенти U-23 Осиё кубоги ташкилотчилиги учун ЎФАни эътироф этди

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа U-23 Осиё кубоги ғолибига йўллаган табригида мусобақа финалчиси Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва турнир ташкилотчиси ЎФАни эътироф этди.

“Якшанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб қатъият ва жамоавий маҳорат намойиш қилди. Бундан ташқари, ўзбекистонлик мухлислар финални ёрқин ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон бизга ажойиб дақиқаларни тақдим этди. Бу “Оқ бўрилар”нинг жасоратли ҳаракати эди”, деди ОФК раҳбари.

Шунингдек, Шайх Салмон мусобақани муваффақиятли ўтказишдаги меҳнат ва саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон футбол ассосиацияси ҳамда Маҳаллий ташкилий қўмитани алоҳида қайд этди:

"AFC U23 Asian Cup™ Узбекистан 2022 мусобақаси ОФКнинг барқарор ва нормал ҳаёт тарзига қайтаётганлигини кўрсатиб берди. Биз Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Маҳаллий ташкилий қўмитани чинакам эсда қоларли турнир ташкил этишда қатъият кўрсатгани учун олқишлашимиз керак”, дейилади мактубда.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика