Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  3 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  6 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  9 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади News

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади

ОФК расмий сайтида ташкилот раҳбарининг видео хабари жойланди.

Видео хабарда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ЎФА собиқ президенти, марҳум Мираброр Усмоновни хотирлади. 

Хусусан Шайх Салмон шундай дейди: "ОФК ва Осиё футболи оиласи номидан энг яқин дўстларимиздан бири Мираброр Усмонов хотирасини ёд этишга рухсат бергайсиз". 

"Осиё футболи ривожи учун кўпчилик эркаклар ва аёллар ҳисса қўшиб келди. Мираброр Усмонов ҳам ўз вақтида қитъа футболи ривожига катта ёрдам берган таниқли шахслардан бири бўлиб қолади".

"Ўзбекистон футбол федерациясини 2006-2017 йиллар оралиғида бошқарган Мираброр Усмонов нафақат ўзбек футболи, балки Осиё футболи учун ҳам кўп хайрли ишларни амалга оширди. Осиё Кубоги-2011да Ўзбекистон терма жамоасининг тўртинчи ўринни эгаллашида ҳам бу инсоннинг қўшган ҳиссаси катта".

"Шунингдек, 2015 йил биринчи бор Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташкил этилишида ҳам Мираброр Усмонов муҳим роль ўйнади ташкилотнинг биринчи президенти этиб тайинланди". 

"Мираброр Усмонов спортдаги фаолияти мобайнида фақат футбол билан чегараланиб қолмади, унинг 2013-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаши Ўзбекистонда спортнинг бошқа турлари ҳам кўтарилишига замин яратди". 

"2016 йил бўлиб ўтган Рио Олимпиадасида Ўзбекистоннинг умумий ҳисобда 13та медал ютиши айнан Мираброр Усмонов спортга раҳбарлик қилган йилга тўғри келди". 

"Икки йил олдин Мираброр Усмоновнинг вафоти ҳақида хабарни эшитганимда жуда ноқулай ҳолатга тушиб қолдим ва қаттиқ хафа бўлдим. Бутун Осиё футболи жамоатчилиги марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этди". 

"Мираброр Усмонов ажойиб раҳбар бўлиш билан бирга жуда яхши инсон эди. У кишининг хотираси ҳамиша қалбимизда. Ҳеч шубҳасиз, Мираброр Усмонов Ўзбекистон спорти учун кўп хайрли ишларни амалга оширган шахс сифатида тарихда қолади".

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика