Latest news

15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1

ОФК Осиё юлдузлари қаторига Отабек Шукуровни ҳам қўшди News

ОФК Осиё юлдузлари қаторига Отабек Шукуровни ҳам қўшди

Маълумки, 7-27 апрель оралиғида Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақаси гуруҳ ўйинлари ўтказилади.

Бу йил Ғарб минтақасининг барча бешта гуруҳ учрашувларига Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Баҳслар Ар Риёд, Жидда, Бурайда ва Даммам шаҳарларида бўлиб ўтади. 

Мусобақа старти олдидан ОФК сайти Осиё легионер юлдузларига бағишлаб мақола чоп этди ва ўзини кўрсатиши кутилаётган ўйинчилар орасига ҳамюртимиз Отабек Шукуровни ҳам қўшди.

ОФК бу рўйхатда 6 нафар футболчини келтириб ўтган ва Отабек Шукуровга шундай таъриф берган: Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров "Шаржа" клубидаги энг муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланади. Шукуров ҳисобида "Шаржа" либосида 214та ўйин бор ва ҳали ҳеч бир легионер "Шаржа" тарихида бундай натижа кўрсатмаган. 

2018 йил "Бунёдкор"дан "Шаржа"га кўчиб ўтган моҳир футболчи қисқа вақт оралиғида шаржалик мухлислар меҳрини тўлиқ қозона олди. 2018/2019 йилги мавсумда "Шаржа" мамлакат чемпиони бўлишида Отабек Шукуровнинг қўшган ҳиссаси катта. У шу пайтгача ўз клуби сафида ОЧЛда 12 бор майдонга тушган. 

ОФК сайти ҳамюртимиз билан бир қаторда яна қуйидаги футболчиларга ҳам эътибор қаратган. Улар орасида Нам Таи Хи, Мартин Бойл каби юлдузларнинг бўлиши эътиборга лойиқ.  


Отабек Шукуров - Ўзбекистон

Клуби: "Шаржа" (БАА)


Жанг Хюн Су - Жанубий Корея

Клуби: "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)


Аҳмад Нуруллоҳи - Эрон

Клуби: "Шабаб Ал Аҳли" (БАА)


Саед Эзатолаҳи - Эрон

Клуби: "Ал Гарафа" (Қатар)


Нам Таи Хи - Жанубий Корея

Клуби: "Ал Дуҳайл" (Қатар)


Мартин Бойл - Австралия

Клуби: "Ал Файсали" (Саудия Арабистони)


P.S. "Шаржа" ОЧЛ гуруҳ баҳсларини Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ал Райан" (Қатар) ва "Истиқлол" (Тожикистон)га қарши ўтказади.




Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика