Latest news

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  129 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

ОФК кубоги туфайли "Насаф" сунъий майдонда машғулот ўтказишга мажбур News

ОФК кубоги туфайли "Насаф" сунъий майдонда машғулот ўтказишга мажбур

ОФК кубогининг "Насаф" жой олган гуруҳи учрашувлари сунъий майдонларда ўтиши бизнинг клуб учун катта эҳтимол билан муаммо туғдиради.

"Насаф" гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилиш юзасидан ариза топширганди. Қашқадарёда учрашувларни юқори савияда ўтказиш имконияти бор эди. Аммо ОФК Тожикистон вариантини афзал билди. Эндиликда "Насаф" сунъий майдонда ҳам машғулот олиб боришига тўғри келади.

Шунингдек, Тожикистон жамоасининг ўйинлари фақат кечки пайтга қўйилган. ""Насаф эса уч учрашувдан иккитасини иссиқ ҳавода ўтказишга мажбур. Ҳаво иссиқ вақтда сунъий майдонда ўйнаш қанчалик азоб экани сизга яхши маълум.

Эндиликда Бердиев олдида муаммо бор. 10 май куни "Насаф" Суперлига доирасида "Машъал"га қарши майдонга чиқиши керак. Бироқ бу вақт оралиғида сунъий майдонга ҳам машғулотлар орқали кўникиб бориш талаб этилади. Шундан келиб чиқилса, учрашув санасининг ўзгартирилишидан "Насаф" манфаатдор. Биз май ойининг сўнгги ўн кунини Вадим Абрамовга топшириб қўйганмиз. ОФК кубоги сабаб "Насаф" шундоқ ҳам 1 та учрашувни қўйиб юборади. "Машъал" билан ўйин қолдирилса, демак бундай ўйинлар сони 2 тани ташкил қилади. Буёғи ёзнинг чилласига уланади ва ҳоказо.

Ишонамизки, қийин шароитда бўлса ҳам "Насаф" ўзини кўрсата олади. Ҳозир эса "Машъал" билан ўйин масаласида бош қотириш керак", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика